RU

Последние новости

12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  2 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради" Новости

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"

Шаҳзода Уильям Англияда шанба кундуз куни АПЛ ўйинлари кўрсатилмаслигидан норози.

Британия тахти вориси "Астон Вилла" жамоасига мухлислик қилади.

– Мен учун "Вилла Парк" стадионига бориш унчалик осон эмас, лекин мен имкон қадар кўпроқ ўйинларни – стадионда ёки телевизор орқали кўришни яхши кўраман.  

Мен Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларига боришга ҳаракат қилдим, чунки жамоа яхши формада бўлганда бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак.  

Уйдаги энг катта муаммо – баъзан телевизордан [трансляцияни] топишга уриниш, чунки шанба куни соат 15:00 да бизда блэкаут бўлади ва бу жуда жахлни чиқаради.

– Сиз қароқчи трансляциялардан фойдалансангиз бўларди...  

– Ха-ха, бу ҳақда изоҳ бермайман. Мен Villa TV учун пул тўлайман, шу сабаб мен воқеалардан хабардорман.  

Лекин бизнинг мамлакатимизда ҳали ҳам ўз жамоамизнинг Премьер-лигадаги ўйинини кўра олмаслигимиз жуда асабийлаштиради, бироы чет элга борсангиз исталган ўйинни исталган вақтда кўришингиз мумкин" – деди шаҳзода Уильям.  

Шанба куни тушдан кейин, кўпчилик ўйинлар ўтказиладиган пайтда, телевизион трансляцияларни тўхтатиш қоидаси 1960 йилларда жорий қилинган, бу эса мухлисларни қуйи лига ўйинларига боришга ундаш мақсадида амалга оширилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика