RU

Последние новости

23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  0 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  1 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  6 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5

Шаҳрам Фахриддинов: “Баҳрайндан ҳар томонлама устун келдик” Новости

Шаҳрам Фахриддинов: “Баҳрайндан ҳар томонлама устун келдик”

1 октябрь куни Футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнади ва 6:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол муаллифига айланган Шаҳрам Фахриддинов фикрларига қулоқ тутдик.

- Шаҳрам, Баҳрайн билан ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Бахрайн терма жамоасига қарши жуда қизиқарли ўйин бўлди. Голларга бой беллашувда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини 100 фоиз натижа билан тугатдик ва кейинги босқичга йўлланма олганимиздан хурсандман. Ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни қувонтиришда давом этмоқдамиз. 

- Баҳрайн терма жамоаси кўрсатган ўйини борасида қандай фикрдасиз?

- Ўйлашимча, биз яратилган имкониятларимиздан тўғри фойдаланиб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Рақиб жамоадан ҳар томонлама устун келдик. 

- Қувайтда чемпионат беллашувларига яхши тайёргарлик кўрилганми?

- Мусобакага ало даражада тайёргарлик кўрилган. Хусусан бизга ҳам  барча шарт-шароитлар яратиб берилган. 

- Гуруҳда қайси терма жамоага қарши баҳс қийин кечди?

- Менимча, Тожикистон билан ўйин бироз қийин кечди.

- Кейинги босқичдаги рақибга қарши қандай фикрдасиз?

- Биласизми, кейинги босқичда қайси жамоага қарши майдонга тушишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўзбекистон халқини Осиё чемпионатида ҳар бир беллашувда муваффақият қозониб, хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика