RU

Последние новости

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  1 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академиясига ташриф буюрди Новости

Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академиясига ташриф буюрди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғилиш давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар мавзусида маъруза қилган. Воя Милославлевич ҳафта давомида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари билан яқиндан танишиб, болалар футболини ривожлантириш бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб ўтиши режалаштирилганди.

Мазкур режага асосан сербиялик мутахассис Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, академия билан яқиндан танишишди. Ундан сўнг Андижон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда "Соғлом Авлод" ўйингоҳини кўздан кечирилди.

Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академияси мураббийлари билан учрашув давомида болалар футболини ривожлантириш бўйича амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди ва ўз маслаҳатларини бериб ўтди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика