RU

Последние новости

06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  26 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор" Новости

СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада РПЛни тарк этишни мақсад қилган.

Бу ҳақида ҳамюртимиз мижози ҳисобланадиган "ProSportsManagement" компанияси раҳбари Герман Ткаченко Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига маълум қилди.

"Бизнинг мақсадимиз — жамоа мухлисларини хафа қилмаган ҳолда ёзда "Ростов"ни тарк этиш. Айтиш лозимки, Россия чемпионатидан тушадиган ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. Биз ғарбга бормоқчимиз. Бугунги кунда Европадан аниқ таклиф бор.

Қишда ҳам бир нечта таклифлар бўлганди, аммо "Ростов" раҳбарияти уларни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўрди. Раҳбарият қарорини ҳурмат қиламиз, уларда қишда Шомуродов борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи бор эди.

Ёзда эса ҳаммаси бошқача бўлади. Биз кучли лигаларда ўйнашни хоҳлаймиз. Тўғри, қарорни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Аммо биз улар билан трансферга адолатли нарх белгилаш борасида келишиб олганмиз. Буни кейинроқ биргаликда муҳокама қиламиз", — деди Ткаченко "СЭ" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов январда "Ростов" билан шартномасини яна 5 йилга узайтирганди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, ҳамюртимизнинг айни дамдаги трансфер баҳоси 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

"ProSportsManagement" агентлик компанияси раҳбари Герман Ткаченко

Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика