RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  52 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади" Новости

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади"

U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасида Австралия U-23 га қарши учрашувдан сўнг саудияликлар бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва Ҳамид Абдулло матбуот анжуманида иштирок этди.

- Садд Ал Шеҳри, ўйин ҳақида фикрингиз қандай? 

- Ғалабадан маманунман. Бугун намойиш этган футболимиздан хурсандман. Энди ҳал қилувчи баҳс ҳақида бош қотирамиз. 

- Финалда рақиб сифатида қайси жамоани кўришни истайсиз: Ўзбекистон ёки Япония? 

- Иккала жамоа ҳам яхши шаклланган. Ўзбекистон тўпни назорат қилишни яхши кўради, Япония эса жуда тезкор ўйин намойиш этади. Исталган жамоага қарши финалда қийин баҳс бўлади. 

- Бугун икки футболчингиз жароҳат олди. Уларнинг аҳволи қандай? 

- Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Умид қиламанки улар финалга тайёр бўлишади. 

- Жамоаингиз мусобақа давомида ҳозирча биронта гол ўтказмади. Бунинг сири нимада? 

Садд Ал Шеҳри: Футболчиларим ҳимояда катта меҳнат қилишмоқда. Аммо барчаси Аллоҳдан. Бизнинг ҳаракатларимиз муносиб тақдирланмоқда.

Ҳамид Абдулло: Оғир ўйин бўлди. Шукрки, гол уриб, якунда ғалаба қозондик. Барча жамоадошларимни ва бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика