RU

Последние новости

17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  1 17:42Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  2 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  1 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  10 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Эртага мазкур терма жамоа билан кубокни, кейинги жамоа билан эса Олимпиадага йўлланма олишни истайман" Новости

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Эртага мазкур терма жамоа билан кубокни, кейинги жамоа билан эса Олимпиадага йўлланма олишни истайман"

Эртага U-23 Осиё кубоги финал ўйинида Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боришади.

Ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва ўйинчи Ҳуссаин Алесса қатнашди.

- Жаноб мураббийнинг финал ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда, иккала жамоани ҳам финал билан табриклайман. Ўз шогирдларимдан фахрланаман. Бу биз учун иккинчи финал бўлади. Худо хоҳласа эртага кубок билан уйга қайтамиз. 

- Ўйинчи Ҳуссаин Алессанинг финал ҳақидаги фикрлари қандай?

- Финалдаги жамоаларни табриклайман. Иккала жамоа ҳам финалгача узоқ йўлни босиб ўтди. Бу ерда эканлигимдан бахтлиман. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

- Мураббийга савол. Эртанги ўйиндаги ғалабани танлаган бўлармидингиз ёки икки йилдан кейинги Олимпиада йўлланмасиними?

- Эртага мазкур терма жамоа билан кубокни, кейинги жамоа билан эса Олимпиадага йўлланма олишни истайман. Иккала мақсадга эришиш устида ишламоқдамиз. Ҳар бир мусобақа биз учун муҳим. 

- Хайрли кун, жаноб мураббий. Ўзбекистон термасидаги футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Ҳожимат Эркинов ҳақида фикр билдирсангиз...

- Менимча, Ўзбекистон жуда кучли жамоа. Назаримда улар бу мусобақага анчадан бери тайёргарлик кўришмоқда. Сиз санаган ўйинчилар ҳам юқори савияда. Биз эса ушбу ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим. 

- Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақада 12 та гол урди. Саудия Арабистони Ўзбекистонга қарши қандай ҳимояланади?

- Уларда кучли жамоа шаклланган. Шу билан бирга, Саудия Арабистони ҳам кучли жамоа ҳисобланади. Эртага жуда кучли ўйин бўлади. Бу Осиё футболи учун ажойиб баҳс бўлади.

- Саудия Арабистони ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади. Финалдан сўнг ҳам ушбу натижани сақлаб қолишни мақсад қиляпсизларми?

- Шунга умид қиламиз. Бунинг учун концентрацияни йўқотмаслигимиз керак. Бироқ бу финал. Балки, рақиб гол уришга эришар, аммо биз ғалаба қозонишни кўпроқ истаймиз.

- Ўйинчи Ҳуссаин Алессага савол. Эртага Ўзбекистон U-23 терма жамоаси стадион тўла мухлислар билан ўйнайди. Саудия Арабистони бунга тайёрми?

- Биз бундай шароитда ўйнашга ўрганиб қолганмиз. Бу муаммо туғдирмайди.

- Ҳуссаин Алессага савол. Саудия Арабистонинг кўп ўйинчилари гол киритишмоқда. Бу жараён қандай содир бўлмоқда?

- Жамоадаги ҳар бир ўйинчимиз гол уриши мумкин. Бу албатта яхши. Эртага ҳам биз гол киритиб, финалда керакли натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- Жаноб мураббий, ушбу мусобақада иккинчи марта ғолиб бўлишингиз мумкин. Бу қандай ҳисларни беради?

- Албатта, бу авлод аввалгисидан фарқ қилади. Шу билан бирга, бу жамоа билан тайёргарликни олти ой олдин бошладик. Йўлимизда кучли жамоаларга дуч келдик ва олти ойлик тайёргарлик билан финалгача етиб келдик. Бу албатта жуда яхши натижа. Ҳозирда келажакни ўйлашни бошлаганмиз. Эртага кубокни қўлга киритсак, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийга савол. Гуруҳ босқичида Тожикистон термаси билан кураш олиб бордингиз. Ушбу терма жамоа ва Ўзбекистон ўртасидаги фарқ ҳақида гапирсангиз?

- Ўйлашимча, икки жамоа ўртасида фарқ катта. Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучлироқ жамоа.  Аммо биз Ўзбекистонга қарши ўйнашга тайёрмиз. Эртага Осиё футболининг ривожига ҳисса қўшидиган ўйин бўлади.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика