RU

Последние новости

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди Новости

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Франциялик мутахассис Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди.

Ренар мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Африкада ўтказди. У Гана (ёр. мур.), Замбия (2 марта), Ангола, Кот дʼИвуар ва Марокаш термаларида ишлади. Замбия ва Кот дʼИвуар билан у Африка Миллат Кубогида (2012, 2015) ғолиб бўлди. Марокашни эса 20 йил деганда мундиалга олиб чиқди. 

Сўнгги қитъа биринчилигидаги омадсизликдан сўнг, Марокаш футбол федерацияси 50 ёшли мутахассисни истеъфога чиқарди. 

Шунингдек, Ренар Хитойнинг – «Гуйчжоу Жэньхэ» (ёр. мур.); Франциянинг – «Драгиньян», «Шербур», «Сошо», «Лилль»; Англиянинг – «Кембридж Юнайтед» клубларида фаолият олиб борган.

Қайд этиш жоизки, тажрибали мураббий терма жамоа ёки клубни тарк этганидан сўнг камида 1 ойга яқин муддатни ишсиз ўтказиши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика