RU

Последние новости

10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  3 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  11 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ Новости

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ

ЖЧ саралаш баҳсида Саудия Арабистони ўз майдонида Фаластин терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабадан сўнг гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони 11 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа бош мураббийи Эрве Ренар ОФК сайтига берган интервьюсида ғалабадан ва жамоаси кўрсатган ўйиндан мамнун эканлигини айтиб ўтди. 

- "Муҳим ғалабани қўлга киритдик, бунинг учун федерация, футболчилар ва мураббийлар штабимиз билан фахрланаман. Лекин мақсадимизга эришиш учун ҳали ишлашда давом этамиз. Ҳозирча эса ҳаммани муҳим ғалаба билан табриклайман". 

- "Ўйинга келадиган бўлсак, токи биринчи голни уриб олгунча қийин бўлди. Аммо саросимага тушмадик, чунки ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Ўз навбатида Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб олганимиз ҳам катта ёрдам берди. Бир қатор ёшларни бу ўйинда синаб кўрдик. Фаластин бизга қарши узун тўп оширишлар билан ўйнашни маъқул кўрди, лекин биз бунга ҳам тайёр эдик", - дейди 52 ёшли франциялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви 15 июнь куни бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика