RU

Последние новости

10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  5 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  11 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8

Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади Новости

Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади

Яна икки йилдан кейин шу куни Саудия Арабистонида ҳисоб бўйича 19-Осиё Кубогига старт берилади.

Миллий терма жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Кубоги Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилади: Ар Риёд, Жидда ва Ал Хобар. Ушбу мусобақага 2027 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилиши 2023 йил Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилган ОФКнинг 33-Конгрессида маълум қилинганди.



Бугун ОФК сайти мусобақа 2027 йил 7 январдан старт олиши ҳамда 5 февралга қадар давом этиши ҳақида хабар берди. Ўйинларга Ар Риёддаги бешта стадион мезбонлик қилади:


1. "Қирол Фаҳд" стадиони (сиғими: 70 минг)

2. "Қирол Сауд университет" стадиони (сиғими: 25 минг)

3. "Имам Муҳаммад ибн Сауд" стадиони (сиғими: 21 минг)

4. "Кингдом Арена" (сиғими: 26 минг)

5. "Ал Шабаб" стадиони (сиғими: 14 минг)



Бундан ташқари Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими: 60 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими: 25 минг) ўйингоҳларида, шунингдек Ал Хобарда жойлашган "Ал Хобар Нью Стэдиум" (сиғими: 45 минг) ўйингоҳида ҳам учрашувлар ўтказилади.

Маълумот учун, 30 кун давом этадиган 2027 йилги Осиё Кубогида 24та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа жами 51 учрашувдан иборат бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика