RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  1 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  11 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  7 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  33 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Саудия Арабистони – ЖЧнинг саккизинчи иштирокчиси! Новости

Саудия Арабистони – ЖЧнинг саккизинчи иштирокчиси!

ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақаси “В” гуруҳида иштирок этаётган Саудия Арабистони терма жамоаси ўз майдонида Японияни таслим этиб, ЖЧ-2018 йўлланмасига эга чиқди.

Ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 63-дақиқасида Яҳё Ал Шеҳри томонидан киритилган ягона гол саудияликларни Россияга йўлланма олишлар учун етарли бўлди.
Ушбу ғалабада кейин голландиялик мутахассис Ван Мервейк бошқараётган терма жамоа очколари сонини 19 тага етказди. Улар тўплар нисбатидаги ижобий кўрсаткич туфайли Австралияни ортда қолдириб, гуруҳда иккинчи ўринни банд этишди.

Энди плей офф беллашувларида Сурия ва Автралия термаси ЖЧ йўлланмаси учун юришларини давом эттиришади.

Саудия Арабистони терма жамоаси эса Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Белгия ва Жанубий Кореядан кейин саккизинчи бўлиб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланди.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика