RU

Последние новости

22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  0 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  1 21:00Миллатлар лигаси. Хорватия — Шотландия ва Болгария — Люксембург ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  35 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  38 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  6 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  8 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар Новости

Сардор Рашидов тез орада “Ал-Жазира”ни тарк этади. Унга Саудия ва Қатар клублари даъвогар

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов “Ал-Жазира” сафини тарк этишга қарор қилган.

Норасмий маълумотларга кўра, унга Саудия ва Қатар клублари таклиф билан чиққан.

Рашидов Қатар Юлдузлар Лигасидаги фаолиятидан кейин Амирлик чемпионатига келиб қўшилганди. Аввалроқ Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон Рашидовни “Ал-Айн” сафига чорлади. Бироқ футболчининг ўзи “Ал-Жазира”ни афзал билди.

Аммо Рашидов ўзининг орзуси бўлган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг бирорта ўйинида майдонга туширилмади. У “Ал-Жазира”нинг тўлақонли асосий футболчисига айлана олмади.

Футболчига айнан қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида маълумот йўқ. “Ал-Айн” яқиндагина Аҳмад Ҳалилни ўз сафига қўшиб олгани ҳисобга олинса, Рашидов эндиликда бу клубга керак бўладими ёки йўқ — айтиш қийин. Шунингдек, унинг “Ал-Жазира” билан шартномаси қай тариқа бекор бўлиши борасида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.

БАА чемпионатида Рашидовдан ташқари Отабек Шукуров, Азиз Ҳайдаров ва Игорь Сергеев каби футболчилар ҳам тўп суради. Уларда ҳозирча ҳаммаси жойида.

Рейтинг: -120   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика