RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  10 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Санжар Шоаҳмедов икки йил олдинги "Сўғдиёна"га қарши баҳс ҳақида: "Жуда қийин ўйин бўлганди" Новости

Санжар Шоаҳмедов икки йил олдинги "Сўғдиёна"га қарши баҳс ҳақида: "Жуда қийин ўйин бўлганди"

2018 йилнинг 21 апрель куни "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўша учрашувда иккинчи голни урган Санжар Шоаҳмедов баҳс қандай кечганини ёдга олди. Маълумки, ҳозирда Шоаҳмедов оиласи билан Малайзияда истиқомат қиляпти У билан интернет орқали боғландик. 

- "Бу учрашувни яхши эслайман. Жуда қийин ўйин бўлганди. Эсимда, биринчи голни Сардор Рашидов урган, кейин эса унинг тўп узатишидан сўнг мен тўп киритгандим. Ўша баҳсда "Сўғдиёна" жиддий қаршилик кўрсатганини эслай оламан". 

- "Урган голим ҳақида гапирадиган бўлсам, Сардор Рашидов тўп узатгач дарвозабон билан бирга бир чиқиб бориб гол урганман. Ўшанда қарши ҳужум жамоамизга фойда келтирганди". 

Шоаҳмедов шунингдек Малайзиядаги ҳолат ҳақида гапирди. 

- "Ҳамма жойда бўлгани каби бу ерда ҳам карантин. Уйдан деярли чиқаётганимиз йўқ. Фақат зарил бўлсагина кўчага чиқяпман. Ҳар куни уйда ўзим индивидуал шуғулланиб турибман. Менимча, жамоавий машғулотларга кейинроқ киришсак керак". 

- "Буёғига Рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди, Малайзияда рўзага жуда жиддий қарашади. Балки рўзадан кейин ўйинларни ўтказишимиз мумкин", - дейди фаолиятини "Теренггану" клубида давом эттираётган ярим ҳимоячи.


Суперлига, 7-тур. 21.04.2018

«Локомотив» - «Сўғдиёна» 2:0 

Голлар: Сардор Рашидов (36), Санжар Шоамеҳдов (54). 

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев, 70), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 77), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Азизбек Амонов, 86), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Елич. 

«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Элёр Орипов, Алишер Зиёвутдинов, Акмал Холмуродов, Азамат Исроилов, Дилмурод Каримов (Дониёр Ҳасанов, 54), Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Тоҳир Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов (Иззатилла Абдуллаев, 68), Нурилло Тўхтасинов. 

Огоҳлантириш: М.Бикмаев (20), Ҳ.Ғофуров (75). 

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика