RU

Последние новости

09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  2 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  2 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  3 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36

Санжар Қувватов: "Бугун "Насаф" 12 киши бўлиб ўйнади" Новости

Санжар Қувватов: "Бугун "Насаф" 12 киши бўлиб ўйнади"

"Насаф" - "Ал Файсали" (5:1) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Санжар Қувватов матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало барчани U-23 Осиё чемпионатидаги ғалаба ва ОЧЛга йўл олганимиз билан табриклайман. Ўйин қийин бўлди. Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар бизнинг асосий устунлигимиз бўлди. Биз бугун 12 киши бўлиб ўйнадик. Шунингдек, мураббийлар штаби бизни учрашувга жуда яхши тайёрлашди. Қисқасини айтадиган бўлсам, мана ҳозир барча чарчоқ чиқиб кетди.

Нестеров? Мен доимо ёшлигимда Игнатий Нестеровга ўхшашга, унинг даражасига чиқишни истардим. Ёшлигимизда футболкамнинг орқасига Игнатий Нестеров деб ёзиб олардим. Нестеровга жуда ҳавас қилганман. Ўзбекистондаги дарвозабонлар ичида Нестеров менинг кумирим саналади. Жаҳон футболида эса аввал Касильясга ўхшашга ҳаракат қилардим. Ҳозирда Мануэль Нойернинг ўйинларига ҳавас қиламан", - дейди "Насаф" - "Ал Файсали" учрашувининг энг яхши футболчиси.  


Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика