RU

Последние новости

14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   17 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  19 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3

Санчо учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақоблашади Новости

Санчо учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақоблашади

"Манчестер Юнайтед" қишда Жейдон Санчони сотиб юборишга тайёр.

Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячини жамоага қайтариб, унга имкон бериш ниятида эмас. 

23 ёшли футболчи учун курашда "Боррусия Д" ва "Ювентус" рақобат олиб бормоқда. Инглиз футболчисининг ўзи эса Германияга, собиқ жамоасига қайтишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Санчо ва МЮ устози ўртасида можаро юзага келган эди. Вингер "Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди. Баҳсдан сўнг Эрик тен Хаг футболчи машғулотларда яхши таассурот қолдирмаганини айтган.

Санчо бунга жавоб тариқасида ижтимоий тармоқда қуйидаги гапларни ёзди: "Узоқ вақт ҳамма нарсага айбдор бўлдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда жонимни бериб ишлайман, ўқиётганларингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлгани аниқ". Кейинроқ пост ўчириб ташланди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа машғулотларидан четлатилди.

Санчо МЮга "Боруссия Д"дан2021 йил 73 млн фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика