RU

Последние новости

09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  5 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  16 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0

Самвел Бабаян: "Терма жамоа устози ва истеъфо синоним сўзлар" Новости

Самвел Бабаян: "Терма жамоа устози ва истеъфо синоним сўзлар"

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Жалолиддин Машарипов иштирок этишди.

"Эртага биз учун жуда муҳим ўйин. Ҳар бир қарич ер учун курашамиз, бизда ортга йўл йўқ. Ортимизда халқимиз турибди. Ғалаба қозониб уларни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Самвел Бабаян.

Эртага бутун Ўзбекистон учун финал деб ўйлайман. Биз чиройли ўйин кўрсатиб ушбу "финал"да зафар қучишга уринамиз", - дейди Жалолиддин Машарипов.


- Хитой билан ўйиндан сўнг футболчиларга нима дедингиз?

- Аслида бундай ўйинлардан кейин ортиқча гап кераги йўқ. Шу пайтгача ҳакамлар ҳақидаги саволлардан қочиб келган бўлсам энди очиқ айтаман: ҳакамлик жуда ҳам паст даражада. Биз Хитойда ноҳақ тарзда ютқаздик. Йигитларга ҳали имконият борлигини айтдим. Охиригача курашамиз.

- Жанубий Корея билан муҳим ўйиндан олдин футболчилар билан ўзаро қандай суҳбат бўлди?

Машарипов: - Футболчилар олдинги ўйинни унутиб бўлишди. Финалда ғолиб чиқишга уринамиз. Йигитларнинг кайфияти яхши. Эртага худо хоҳласа ғалаба қозонишга уринамиз.


- Абдухолиқов Сергеевдан қайси жиҳат билан кучсиз?

- Ҳеч қайси томонама кучсиз эмас.

- Бу босқичда 5та мағлубиятнинг 4тасида 85 дақиқадан кейин гол ўтказиб ютқазганмиз. Бу нимадан далолат беради?

- Иккита ўйинда ҳакамлар сўнгги дақиқаларда дарвозамизга пенальти белгилашди. Сурия билан ўйинда пенальтидан олдин Ҳайдаровга нисбатан қоида бузилганди. Хитой билан баҳсда эса рақиб симуляция қилди.


- Сергеев ва Абдухолиқов масаласида яна савол: Асосий таркибда ҳужумчи танлаш учун қандай жиҳатлар эътиборга олинади?

- Замонавий футболда барча жиҳат ҳисобга олинади. Сергеев олий лига иккинчи даврасида бир нечта ўйин ўтказди. Абдухолиқов эса ҳали расмий ўйин ўтказгани йўқ. Кримец? У Хитой Суперлигаси ёшлар лигасида ўйнамоқда. Ушбу лига савияси ҳам анчагина юқори даражада. У ерда 10 миллион турадиган легионерлар ўйнашмоқда.

- Эрон ва Сурия ўйини ҳам биз учун муҳим...

- Биз фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаймиз. Бошқа ўйинга таъсир қила олмаймиз.

- Бутун Ўзбекистон икки нарсани кутмоқда. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишини ва Бабаяннинг истеъфога чиқишини. Сизга бўлаётган кесин танқидлардан кейин ўзингиз шу ҳақда ўйлаб кўрмадингизми?


- Терма жамоа бош мураббийи ва истеъфо синоним сўзлардир деб айтганман. Барчаси ЎФФ раҳбариятига боғлиқ. Тақдирим ЎФФ қўлида.

- Рашидов заҳарлангани ҳақида ёзилди. Унинг ҳолати қандай?

- Терма жамоамизнинг беш нафар футболчиси овқатдан заҳарланди. Рашидовда бу оғирроқ бўлди. Заҳарланганлар орасида Одил Аҳмедов ҳам бор эди. Барча йигитлар эртанги ўйинга тайёрланишмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -296   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика