RU

Последние новости

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  7 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  6 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Самвел Бабаян: "Навбаҳор"дан ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман" Новости

Самвел Бабаян: "Навбаҳор"дан ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман"

"Навбаҳор" билан шартномасини бекор қилган Самвел Бабаян истеъфодан сўнг "лочинлар" сайтига интервью берди.

- Машғулот давомида жароҳат олганим ва  тикланиш ҳамда реабилитация учун кўп вақт зарурлиги туфайли, клуб раҳбариятидан ўзаро келишувга кўра, шартномамни бекор қилишни сўраганимни маълум қиламан. Айни пайтда мен бош мураббийлик вазифамни тўлиқ бажара олмайман. Натижаларга келсак, айтишим мумкинки, чемпионлик учун бутун кураш ҳали олдинда. Тажрибамда бундай вазият олдин ҳам рўй берган: “Пахтакор”  “Бунёдкор”дан 12 очкога ортда боришига қарамасдан, 2012 йил охирида чемпион бўлган эди.


Охирги икки ўйинга жамоани тўлиқ тайёрлай олмадим, бу ўйин сифатига таъсир қилди. “Навбаҳор” билан яна 1,5 йиллик шартномам бор ва товон пулидан бош тортдим ҳамда ҳеч қандай молиявий даъволарсиз кетяпман. Узоқ муддатли шартнома тузиб, клубдан пул сиқиб чиқариб, уни қийин молиявий аҳволга солиб қўйиш адолатдан эмас. Ишонаманки, “Навбаҳор” кўзланган натижаларга эришади – бунинг учун юқори савияли футбол кўрсатадиган малакали футболчилар бор, клуб томонидан яратилган шароитлар, раҳбариятнинг амбициялари ва албатта, мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлаши бор. Улар жамоамизни ва мени бош мураббий сифатида доим қўллаб-қувватлаб келишган.


Албатта, жамоанинг юқори савияли ва ҳужумкор ўйини, муҳим чемпионат ва кубок ўйинларидаги ғалабалари ҳамда ОЧЛдаги учрашувларнинг ажойиб дамларини эсламоқчиман. Уч йил давомида биз клуб раҳбарияти билан биргаликда “Навбаҳор” клуби брендини тикладик. “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати пешқадамларидан бири бўлган шонли даврларга қайтдик. Мен келган пайтимда “Навбаҳор” қуйи лигага тушиб кетиш зонасида эди ва шу давр ичида мен ҳамкасбларим билан кўп ишларни сифатли бажардик. Эндиликда “Навбаҳор” Ўзбекистоннинг энг кўп тилга олинган клуби ва чемпионатимиз асосий кучларидан бири ҳисобланади. Барча футболчилар, мураббийлар, клуб ва стадион ходимларига ушбу ажойиб уч йил учун раҳмат, ишларингизга омад, соғлик-саломатлик тилайман.


Вилоят ҳокими Абдуразаков Шавкат Шокиржоновичга 3 йил давомида кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Меҳр ва эътибор туфайли Наманган вилоятида футбол жадал ривожланмоқда. “Навбаҳор”нинг натижага эришиши учун мен билан ёнма-ён ҳаракат қилган клуб раҳбарлари, Отабек ва Ойбек Саматовларга катта раҳмат. “Навбаҳор”га яратилган шароитлар клубнинг нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда машҳур клубга айланишига имкон берди.


Чемпионлар лигаси ўйинлари чоғида “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтган футбол байрами Осиёнинг энг яхши жамоалари – “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттиҳод” ва жаҳон футболи юлдузлари келишгани ҳамиша барчамизнинг ёдимизда қолади. Ишончим комилки, бу йил ҳам жамоа кўзланган натижаларни қўлга киритади. Фойдаланилмаган пенальтилар, зўр позициялардан урилмаган голлар эртами-кечми голларга айлантирилади ва жамоа чемпионат пешқадамига айланади.


Ўз навбатида яна бир бор айтмоқчиманки, “Навбаҳор” ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиши, мухлисларимиз жамоадан хурсанд бўлиб, фахрланишлари учун ўзимга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилдим.Бошиданоқ Наманганга келганимда, бу клуб ва унинг мухлислари мен учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Мураббийлик фаолиятим айнан Наманганда 1996 йилда, Ўзбекистон чемпиони бўлганимизда бошланган.Ҳозир ҳам, мен кетганимда ҳам, клуб менинг қалбимда абадий ўзгача ўрин эгаллайди ва жамоага тўхтаб қолмай, янада ривожланишини, янги ғалабаларни қўлга киритишини тилайман, - деди Самвел Бабаян.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика