RU

Последние новости

13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  1 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  2 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  8 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  10 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  13 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  5 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  20 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  5 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  35 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти" Новости

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" (0:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Барча мусулмонларни Қурбон Хайит байрами билан табриклайман. Байрам куни "Навбаҳор" мухлисларини янада хурсанд қилмоқчи эдик, аммо ундай бўлмади. Бугунги учрашувдаги биринчи бўлим жуда чиройли бўлди. "Пахтакор"ни кучсиз деб айтаётганлар хато қилишяпти. Жамоа тартибли. Яққол голли вазиятларимиздан фойдаланмадик. Яхши ўйнадик ва барча жиҳатларда устунлик қилдик. Танаффусдан кейин ўйин тенглашди. Прессингда кучсизланиб қолдик. Шу сабабли, айрим бир вазиятларда рақибимиз тезкор ҳужумга ўтди. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўз вазиятларимизни голга айлантиришни бошлаймиз ва голлар урамиз. Биринчи бўлимнинг ўзидаеқ иккита гол уришимиз керак эди.

- Жамоангиз икки хил тайм ўтказди. Бунга сабаб нима? Терма жамоага билан бирга бўлган футболчилар чарчаб қолишмади, аммо бошқа футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди.

- Ҳаво бугун иссиқ эди. Бу инсон органимизнинг табиий реакцияси. Терма жамоа йиғини сабабли биз тўлиқ таркиб билан ўйнай олмадик.

- "Навбаҳор" жамоаси XG бўйича энг зўр жамоа, аммо голлар сони жуда кам. Бунга сабаб нима?

- Тўп дарвозага кирмаётганининг иккита ечим бор. Дастлабки ечим бу машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиш. Биз бу вазифани яхши бажармоқдамиз. Муҳим учрашувларда ўз маҳорати эвазига фарқни келтирадиган футболчилар бор. Бизга бундай футболчилар етишмаяпти. Катта устунликга эгамиз, аммо буни ҳисобда исботлашимиз керак. Дурангларни ғалабага айлантира оладиган футболчилар керак. Дуранг қайд этган учрашувларда биз вақт чўзмаяпмиз. Биз фақат ҳужум қиляпмиз. Ҳужумкор футбол бизнинг услубимиз. Терма жамоага беш нафар футболчи йўл олди. Шу сабабли тўлиқ такрибда деярли машғулот ўтказа олмадик. Мен учун терма жамоага футболчи жўнатиш шараф. Терма жамоада ҳам кимдир ўйнади, кимдир йўқ. Масалан Искандаров 18 кун ичида бор йўғи 20 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлди. Захирамиз кучли эмас. Шу сабабли, бугун 18 ёшлик Шодибоевни майдонга туширдик. У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум жуда кўп дуранг ўйнамоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истардик. Дуранг қайд этган учрашувларимизда биз ғалабага ҳақли эдик. Лекин омадимиз келмади.

- Жамоангиз сафида кўпгина футболчилар терма жамоага чақирилгани сизга қанчалик муаммо туғдирди?

- Мен ҳеч қачон терма жамоага чақирилаётган футболчиларни танқид қилмайман. Сабаби мен ўзим барчасидан ўтганман. Терма жамоага йўл олган футболчиларимизнинг барчаси ҳам тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлмади. Ҳамробеков иккита тўлиқ ўйин ўйнаган бўлса, Сайфиев битта ўйинда иштирок этди. Искандеров эса бор йўғи 20 дақиқа ўйнади. Ушбу жиҳат бизга бироз муаммо туғдирди.

- Биринчи давра якунланишига бор йўғи учта ўйин қолди. Дастлаб "Қизилқум", кейин эса "Андижон" ва "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Кейинги учрашувлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Об-ҳаво иссиқлиги ҳам бизга таъсир ўтказмоқда. Ҳаво иссиқлиги сабаб тезкор футбол намойиш этиш қийин. Биз ҳужумкор футбол ўйнашда давом этамиз. Қарши ҳужумларга таяниб ўйнаш биз учун эмас. Ўйинимиз мухлисларга ёқиши учун ҳаракат қиламиз. Мавсумни яхши бошлай олмадик. Кейин вазиятни тўғирладик ва даврани чиройли якунлашимиз керак.

- Ўтган мавсумларда жуда ёрқин ўйинлар намойиш этган Сиаваш Ҳақназарий жамоангизга қўшилиб кета олмаётгандек. Сиаваш жуда катта потенциалга эга, аммо у "Навбаҳор"да ўзини топа олмаётгандек?

- Барча футболчилар "Навбаҳор"га қўшилиб кета олишмайди. "Навбаҳор" сафида тўп тепиш бу катта босим. "Навбаҳор" ўз олдига жуда катта мақсадлар қўйадиган жамоа. Сиаваш мавсум бошида бир нечта учрашувни асосий таркибда бошлади. Кейин эса иккита жароҳат олди. "Ҳўжанд"га қарши ўтказган назорат ўйинларида Ҳақназарий овқатдан заҳарланди ва учрашувда иштирок этмади. Соғлиғи билан бўлаётган муаммолар сабабли, у жамоага қўшилиб кета олмаяпти. Жароҳатидан бир ой тикланди. Ҳақназарий қандай даражадаги футболчи эканлигини биламиз. Лекин у жамоага киришиб кета олмаяпти. Бошқа факторлар ҳам таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.


Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика