RU

Последние новости

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  14 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  29 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  6 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Самвел Бабаян: "Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди" Новости

Самвел Бабаян: "Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди"

"Арал" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувидан (0:2) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўта муҳим баҳс оғир ўтди. "Арал"ни Нукусда мағлуб этиш осон деб ўйлаганлар адашади. Буни жуда катта қийинчилик билан амалга оширдик. Бу учрашув Суперлигадаги сўнгги баҳсимиз каби қизиқ ўтди. Ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишимиз жуда муҳим эди. Аввалги баҳсда мағлубиятга муносиб эмас эдик, шу сабабли ушбу ғалаба руҳий тушкунликдан чиқиб кетишга ёрдам берарди. "Арал" ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Улар ҳақиқий жангчилардек ҳаракат қилишди, мухлислар учун ўйнашди. Агрессив, замонавий ўйин намойиш этиб, вазифамизни қийинлаштиришди. Ўз навбатида бу регионни ҳам Суперлигада жамоаси бўлишини тилайман. "Арал" бу ёки келаси йил олий лигага чиқишини хоҳлардим".

- "Навбаҳор" чемпионатдаги сўнгги ўйинда "Пахтакор"га мағлуб бўлганди. Ўша мағлубиятнинг бугунги баҳсга таъсири бўлдими?

- Ҳа, таъсири бўлди. Бироқ йигитлар майдонга чиқиб, ғалабани қўлга киритишди.

- "Арал" таркибидан кимни ўз жамоангизда кўришни хоҳлаган бўлардингиз?

- Барча чизиқларда яхши йигитлар бор. Улар ҳаволаниб кетмаслиги учун исмларни айтмайман. Футболчиларнинг даражаси Суперлигада ўйнашга етади. Жамоанинг муваффақиятларида Неъматилло Қуттибоевнинг хиссаси катта деб биламан. Бу жамоани Суперлигада кўришдан хурсанд бўлардим.

- "Навбаҳор" футболчилари ўйин вақтини чўзишга уринишгандек бўлишди. Сабаб нимада?

- Майдон қопламаси футболчиларга жароҳат етказиши мумкин. Курашлар кўп бўлди. Футболчилар шикастланишганда танаффуслар бўлди. Биз вақтни чўзиш учун кўрсатма бермаймиз. Биз шунчаки жароҳатлардан сақланишга ҳаракат қилдик.


Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика