RU

Последние новости

23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  13 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  18 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  98 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  39 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  672 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  3

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади" Новости

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Япониянинг Сайтама шаҳрида кечадиган баҳсда "Урава Редс" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади. Маълумки, биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.


"Ал Ҳилол" афсоналаридан бири Сами Ал Жабер бугунги учрашув олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Ал Жабер 2000 йил "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғолиб чиққан, фақат ўшанда мусобақа Чемпионлар кубоги деб юритиларди.

- "Ал Ҳилол"нинг бу йил ОЧЛда муваффақиятли иштироки сабаби нимада?
- Биз "Ал Ҳилол"ни доим бир текис ўйнайдиган жамоа сифатида биламиз. Бу ерда клуб мураббийлари ва футболчилар бир текис иш олиб боришади. 2009 йилдан бошлаб клуб олдига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар қўйилди ва клуб навбати билан ушбу режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келмоқда.

- Омар Хрбиннинг ўйини сизда қандай таассурот қолдиряпти?
- У шубҳасиз ҳозирги пайтда Осиёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Хрбин "Ал Ҳилол"га келганидан бери мунтазам ишламоқда ва янги жамоага тезда мослашиб олди. Суриялик ҳужумчи "Қирол Кубоги"да зафар қучишимизга яқиндан ёрдам берди. У "Урава" билан кечган биринчи баҳсда учта тўп киритиши мумкин эди, бироқ фақат битта гол билан кифояланди. Лекин жавоб ўйинида ўзини тўлиқ кўрсата олади.

- Финалнинг иккинчи учрашувидан нима кутяпсиз?
- Ар Риёдда кечган баҳс "Ал Ҳилол"нинг устунлигида кечди ва буни ҳамма кўрди. Биринчи таймнинг ўзиёқ бизнинг жамоа фойдасига 3:1 ёки 4:1 бўлиши мумкин эди. Аммо футболчиларимиз қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, қолаверса рақиб дарвозабони ҳам ўз ишини яхши бажарди. Албатта, Карлос Эдуардонинг жароҳат олиши чатоқ бўлди, бу билан "Ал Ҳилол" 30 фоиз кучини йўқотди. Аммо бизда Наваф Ал Обид, Салим Довсари, Омар Хрбин каби футболчилар бор ва ҳаммамиз жамоага ишонамиз.

- Сиз "Ал Ҳилол"да 20 йилни ўтказгансиз. Қандай хотиралар ёдда қолган?
- Эсда қоларли хотиралар ниҳоятда кўп. Мен бу жамоада ўйнашни бошлаганимда 14 ёш эдим. Фақат "Вулверхэмптон"га ижарага берилганимда бу клубда тўп тепмаганман, қолган вақт доим "Ал Ҳилол" билан бўлганман.

- Финалдан қандай натижа кутяпсиз?
- Албатта, "Ал Ҳилол"нинг ғалабасини. Менимча, биз 2:1 ҳисобида зафар қучамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика