Рустам Мирсодиқов: “Ўз майдонимизда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ”
15 сен 2013 11:23
Новости
Рустам Мирсодиқов: “Ўз майдонимизда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ”
"Металлург" - "Гулистон" (5:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
“Бугунги ўйинга одатдагидек ғалаба учун тушгандик”, - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов. “Биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар яратилганига қарамай уларнинг кўпидан фойдалана олмадик. “Гулистон” эса аксинча яратилган вазиятлардан максимал тарзда фойдаланиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда эса шогирдларим ўзларига келишди ва ғалаба қозона олишди. Йигитларга раҳмат айтаман”.
“Агар бугунги ўйинда ўз майдонимизда мағлуб бўлганимизда аҳволимиз оғирлашиб қоларди, ҳозирги вақтда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ”.
“Агар бугунги ўйинда ўз майдонимизда мағлуб бўлганимизда аҳволимиз оғирлашиб қоларди, ҳозирги вақтда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ”.
“Шогирдларимдан ҳеч бирини алоҳида кўрсата олмайман, барча бир жамоа бўлиб ғалаба учун ҳаракат қилди”.
Исмоилжон Мамарасулов ёзиб олди
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии