RU

Последние новости

15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши" Новости

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Руслан Жиянов ўз фикрини билдирди.

"Ўйин турнир жадвалида юқорироқ кўтарилишимиз учун муҳим эди. Буни ҳис қилган ҳолда жамоавий ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик.

Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши. Асосийси, жамоа ютуғи деб биламан.

Пенальтиларни ким ижро этишини мураббий ҳал қилади. Шунақа вазият бўлиб қолди, Ўринбоев тепган биринчи зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Шундан сўнг тўп ёнига мен яқинлашдим. Ким гол уриши муҳим эмас.

Профессионал футболчи ҳар бир ўйинга бор кучини бериши керак. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчанинг орзуси саналади.

Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Навбаҳор" мухлисларига катта раҳмат айтаман. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси жуда катта. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқада ҳис қилиб турдик. 

Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ҳам олдинги, ҳам орқа чизиққа ёрдам бериш керак. Биз мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз", — деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
19 мая 12:38:27
Комил Мухиддинов
Руслан Жиянов яхши футболчи лекин уни бир касали бор араблардан юққан. Руслан сен бу касалингни йўқот агар йўқотмасанг ҳурматингни ҳам йўқотасан футболни эркакчасига ўйна агар ҳурматингни сақламоқчи бўлсанг..
   
19 мая 10:44:23
Oybek Haydarov
Жиян тоганга суян
   
19 мая 05:14:45
Неф69
Ха,яшаш яхши,яхши яшаш ундан яхши.
   
18 мая 23:03:32
Norin88
Gʻalaba yor boʻlsin.
Toʻpurar boʻlishing kerak , kutaman
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика