RU

Последние новости

22:16"Барселона" Хави штабидан iPhone ва iPad ларни қайтаришни сўради  0 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  2 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  2 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  0 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  9 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   9 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  7 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  17 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  20 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1

Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун ҳам Черанни бугун қўймадик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун ҳам Черанни бугун қўймадик"

ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

Матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиевга "Насаф" - "Ал Садд" учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган дарвозабон Санжар Қувватов ҳамрохлик қилди.


Рўзиқул Бердиев: - Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳсда футболчиларимиз бор кучларини сарфлашди ва бунинг учун муносиб тақдирланишди. Бугунги олқишлар менга эмас, футболчиларга тегишли.  Ишқибозларга эса алоҳида ташаккур билдираман. Мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Биз эса уларга янада хушкайфият улашдик. Жамоа бугунги беллашувга руҳан яхши тайёрлангани чиройли ўйинимизга сабаб бўлди. Маҳоратга қарши кучли иштиёқ ва яхши тайёргарлик билан курашиш мумкинлигини исботладик.

Черандек етакчи футболимизнинг сафдан чиқиши албатта бизни ташвишга солганди. Аммо Драган Чераннинг йўқлигига қарамасдан одатий тактик схемамиз ўзгармади. Яъни "Ал Садд"га қарши тайёрлаб қўйган режамиз ёки стратегиямизни ўзгартирмадик. Унинг ўрнига бугун Ислом Рашидхонов ҳаракат қилди. Футболчиларимиздан кўпроқ рақибни тўпсиз қолдиришни талаб қилгандик. Чунки "Ал Садд" айнан тўп билан ўйнашни хуш кўрадиган жамоа ҳисобланади. Ўйинга бўлган асосий эътиборимиз рақибни кўпроқ тўпсиз қолдириш эди. Бу вазифани эса жамоа яхши уддалади. Футболчилар бугун майдонда жамоа сардори Драган Чераннинг йўқлигини билдиришмади. Хави? Хави келмагани учун ҳам Черанни бугун қўймадик (кулади).

ОЧЛ гуруҳ босқичидан олдин бизга гуруҳ аутсайдер сифатида қараганлар ҳам бўлди. Хаттоки улар "Насаф"ни 1 очко ҳам ишлай олмайди, деган тахминларни қилишганди. Ҳозир эса ҳисобимизда 6 очко мавжуд. Бу ўйинлар орқали таркибдаги ёшларимиз кўпроқ тажриба тўплашса, бу уларга келажакда ас қотади. Айнан шундай юқори даражадаги учрашувлар орқали янада ўсишга эришишади. Аввал таъкидлаганимдек, ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашишимизнинг ўзи бизга катта мактаб бўлади. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, "Персеполис", "Ал Садд" ва бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Гуруҳдаги қолган рақибларга нисбатан "Ал Садд" озроқ кучлироқ бўлиши мумкин. Чунки таркибида малакали ва юқори савиядаги футболчилар кўп. "Ал Садд"ни маҳорат бобида бироз устунроқ қўйиш мумкин. Лекин шуниси аниқки, ёшларимиз билан ҳам барча жамоаларга қарши муносиб ўйнаса бўлади. Охирги иккита учрашув буни яққол мисоли бўла олади.

Черанни даволаниши учун уйига жўнатдик. Драганнинг айтишича, ўз юртидаги малакали шифокор ёрдамида жароҳатини тезда тузатиш мумкин. Режа бўйича, Қатардаги жавоб учрашувига қадар Черан сафга қайтади.

Жаҳонгир Алиев? Ушбу футболчи яқинда жамоамиз келиб қўшилди. Янги келган футболчилар тезда асосий таркиб футболчиси бўлиб кетиши учун маълум вақт талаб этилади. Қолаверса футболчи йиғин давомида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Ўйлашимча, унга бироз вақт керак.

Тўғри, кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Кўряпсизлар, футболда биргина гол билан ҳам 3 очкони қўлга киритиш мумкин. Ҳужум чизиғимизда кўпроқ ёш футболчилар ўйнашмоқда. Уларга бу каби юқори савиядаги ўйинларда тажриба етишмаяпти. Бобир Абдихолиқовни олайлик, гарчи унда ОЧЛда ўйнаш тажрибаси бўлсада, ҳали унга бироз совуққонлик етишмаяпти. Вазиятларга чиқиб бормоқда, яратмоқда, аммо якуний нуқтани қўйишда унга совуққонлик етишмаётгани панд бермоқда. Айтиб ўтганимдек, бу турнир кўплаб ёшларимиз учун катта мактаб бўлади.

Биз машҳур мураббий каби футболчиларга Гладиатор каби фильмлар қўйиб бермаймиз. Лекин биз ҳам футболчиларни майдондаги "жанг"га тайёрлаймиз. Футболни фақат тўп билан муомулада бўлиб ўйнашнинг иложи йўқ. Кўпроқ курашларга асосланган тўқнашувларда ҳам ютиб чиқишга тўғри келади. Агарда футболчиларни бу жиҳатга эътибор бермасдан тайёрласангиз, унда жамоада характер пайдо бўлмайди. Ғолиблик руҳи ҳам айнан шундай курашларда чиниққан футболчиларда пайдо бўлади.

Кеча айтиб ўтганимдек, футболчиларни кўпроқ руҳий тарафлама катта ўйинларга тайёрлашимиз лозим. Фтуболчиларни ўз кучига бўлган ишончини кўтаришимиз лозим. Биз жисмонан ёки техник тарафдан араб футболчиларидан кучсиз эмасмиз. Шошилмасдан, хотиржам футбол ўйнашни ўргатишимиз керак. Биз бугунги ўйин олдидан айнан шу нарсаларга кўпроқ эътибор бердик. Лекин фильмлар кўрсатмадик (кулади). Биз бутун Ўзбекистон учун, юртимиздаги футбол иҳлосмандларини кайфиятини кўтариш, уларга байрам тақдим этиш учун ўйнадик.

Бугунги ўйинга жамоамиз яхшироқ ўйнаганига асосий сабаб - юқори иштиёқ. Ўйинга бўлган "настрой" юқори бўлди. Лекин тан олиш керак, ҳар доим ҳам барча ўйинларга бу каби иштиёқ билан чиқиш муаммо. Қайсидир пайтга келиб жамоанинг руҳий тарафлама ёки жисмоний тайёргарлиги пасайиши мумкин. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Жамоани бир маромда ушлаб туриш, ўйин даражасини маълум меъёрда сақлаб туриш учун эса захира узун ва кучли бўлмоғи керак. Аниқ биламан қаердадир бизда ҳам пасайиш бўлади. Бунинг учун ҳеч ким жавоб беролмайди. Чунки таркибда захирадан тушиб ўйинни кучайтирадиган футболчилар саноқли. Камига баъзи жароҳатлар пайдо бўлмоқда. Бу ҳам жамоага муаммо туғдиради. Бизнинг асосий вазифамиз - ўйин барқарорлиги, балансни бир маромда ушлаб туриш керак.

Санжар Қувватов: - Ўйин жуда қийин бўлди. Бугун биз 12-футболчи билан ўйнадик. Шу боисдан ҳам бизга осонроқ бўлди. Энг катта раҳматни мухлислар томон йўллаймиз. Ҳаяжон? Рақибдан чўчиш? Йўқ, йўқ. Тўғрисини айтаман, майдонда тушгандан кейин мухлисларни кўриб ёқимли ҳаяжон бўлди. Менга бундан олдин ҳам Хавини келаётганидан қўрқмайсизми, деган савол билан мурожаат қилишганди. Қандай қўрқув? Қандай ҳаяжон? Бундай футбол юлдузига қарши ўйнаш бахтку. Футболни мазза қилиб ўйнаш керак. Ҳар кимга ҳам бу каби рақибларга қарши ўйнаш насиб этмаслиги мумкин. Мен бугун майдонда фақатгина бизларни футболчиларни кўрдим. Чунки дарвозам олдида айтарли вазият яратишмади. Охирги дақиқада эса бизни омадимиз келганини ҳам таъкидлаш лозим. Нега Жавоҳир Илёсовни жамоага таклиф этишда кўмаклашмадим? "Насаф"да шундоғам кучли дарвозабонлар кўпку. Умид Эргашев ва Машҳурбекнинг жиддий рақобати ҳам менга етарли. Нима қиламан учинчи рақобатчини таклиф этиб? (кулади)

Рейтинг: +129   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика