RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  30 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  251 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" футболчиларининг 2та қизил карточка олгани ишимизни енгиллаштирди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" футболчиларининг 2та қизил карточка олгани ишимизни енгиллаштирди"

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Янги мусобақани ғалаба билан бошлаш – жуда ҳам ёқимли. Бугунги ўйинимиз мазмунли чиқди, деб ўйлайман. Киритган 2 та тезкор голимиз якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Қолаверса, рақиб ўйинчиларининг асаблари дош бермай 2 та қизил олгани ҳам бизнинг ишимизни енгиллаштирди. Бугун ёш ўйинчиларга имкон бердик ва улар ишончни оқлашди.

Ҳар бир мусобақада биз иложи борича максимал кучимизни ишга солишга ва ҳар битта учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лига кубоги мусобақаси ташкил этилгани ҳам ижобий ҳолат. Бу ўйинчиларда янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлишини таъминлайди. Ишонаман, ушбу мусобақа нуфузи ҳам ҳали янада ортади, - деди мутахассис.


Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика