RU

Последние новости

10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   0 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  2 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  3 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  10 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  5 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  21

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталди.

- Жамоамиз сафида янги келиб қўшилган футболчилар шуғулланишмоқда. Мурод Тошматов, Санжар Рашидов, Азамат Исроилов, Жасур Холтўраев, Сирожиддин Раҳматуллаев, ҳамда Жаҳонгир Алиев каби футболчилар айни пайтда қароргоҳимизда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Янги келганлардан Санжар Рашидов ва Мурод Тошматов билан расман шартнома имзоладик. Таркибга яна бир ёш истеъдодли дарвозабонни ҳам қўшиб олдик. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Алиев билан ҳам шартнома имзолаш арафасидамиз. Бу футболчини анчадан буён кузатиб келаётгандик. Қолган футболчилар эса ҳали кўрикда.

Рўзиқул Бердиев клубнинг янги президенти билан учрашди

- Яқинда клубимизнинг янги президенти Искандар Умаров билан учрашдим. Учрашув чоғида клуб президенти жамоага барча шароитларни яратиб берилишини таъкидлади.
Ҳозирча футболчилар олдидаги қарздорликнинг катта қисми узилди. Буёғига ҳам молиявий ҳолат яхшиланиши кутилмоқда. Жамоадан ҳозиргача Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов, Дилшод Раҳматуллаев, Акмал Шораҳмедов, Сайфулло Раҳматов, Шаҳбоз Эркинов каби футболчилар тарк этишди.

Селекция ишлари давом этмоқда. Таркибда яна янги футболчилар келиши кутилмоқда. Легионерлар бўйича ҳам селекция олиб борилмоқда. Талабга лойиғини топа олсак, легионер жалб этамиз.
Ҳозирча улар борасида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Агарда муносиб футболчи бўлса ва келишувга эришсак, унда таркибда яна легионер пайдо бўлиши мумкин.

Рўзиқул Бердиев билан тез орада сайтимизда катта интервью уюштирамиз.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика