RU

Последние новости

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  0 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  1 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоблаб чиқсам, бешта голга тортадиган вазиятдан фойдалана олмабмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоблаб чиқсам, бешта голга тортадиган вазиятдан фойдалана олмабмиз"

Суперлига 5-тур доирасидаги "Насаф" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб, иккинчи бўлимда хотиржам ҳаракат қилсак бўларди. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик, ҳозир ҳисоблаб чиқсам, бешта голга тортадиган вазият яратган эканмиз.

Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимиздан уч очкони сақлаб қолиш учун ҳимояга эътибор қаратишга мажбур бўлдик. Битта вазиятни ҳисобга олмаса, бошқа вазиятларда йигитлар ҳимояда яхши ўйнашди.

— Шароф Муҳитдинов бугун яхши ҳаракат қилолмади, бу бизни бироз ҳайрон қолдирди.

— Бу фикрга бироз қўшилмаган бўлардим, сабаб Шароф гол урган вазиятимизда энг тўғри ва чиройли қарорга келди. У ўша вазиятда дарвоза томон зарба бермай, Черанга очиқ дарвоза олдида имконият яратиб берди. Биласиз, у ҳимоячи эмас, аммо биз мажбуран уни ушбу позицияда ўйнатяпмиз. Шароф олдинги ўйинда гол урди ва вазиятлар яратди, бу ўйинда ҳам ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Умуман олганда, унинг ўйинидан қониқяпман.

— Ойбек Бозоров четлатилган вазиятни таҳлил қилдингизми. Ҳакам у бош қўйдими деб ҳисобладими?

— Ҳакамликка айниқса биринчи таймдаги эпизодларда эътироз бор. Ойбек [Бозоров] четлатилган вазиятда ҳам у негадир ВАРни ҳам эшитмади, ҳаммаси тез содир бўлди. Унда ВАР билан мулоқот қилишга имкон бор эди, аммо у тезда қарор қабул қилди, шундай экан ушбу вазият бўйича ўз эътирозимизни билдирамиз.

— Қизил карточкадан сўнг Черанга алоҳида кўрсатма берилган вазият ҳақида айтиб берсангиз.

— Бошқа схемага ўтганлигимиз сабаб Черанга бошқачароқ талаб қўйдик. Унга 5-3-1 схемасида марказий ярим ҳимояда ўйнаши кераклигини айтдик.

— Черан бугун жуда асабий тарзда ўйнади.

— Албатта, ҳакамнинг айрим қарорлари уни ҳам асабийлаштирди. Черан жуда катта кўламда меҳнат қилди ва жамоанинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

— Коловичда жароҳат сезмадингизми?

— У бугун пассивроқ ҳаракат қилди ва шу сабаб уни захирага олдик. Эҳтимол кейинги ўйинларда бошқа ўйинчиларга имконият берармиз.

— Хебай кеча машғулот ўтказибди. У кейинги ўйинда ёрдам бера оладими?

— Кейинги ўйинда ёрдам бера олмайди, сабаби уни тайёрлашимиз керак. Бизни қувонтирган нарса, унинг ортиқча вазнсиз келгани бўлди, у шуғулланиб, келибди. Тез орада умумий машғулотларга қайтиб, ўз даражасига қайтади. У ҳозирги вақтда жуда ас қотарди, сабаби Ҳусайн [Норчаев]ни айрим паллаларда жароҳати безовта қиляпти, бу ҳолда ротацияга қўл урардик.

— Насруллаевни қачон кўрамиз?

— Насруллаев эртадан умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтади.

— Тарихсиз келажак йўқ дейишади. Келинг, бир тарихга қайтсак. Сиз ўйнаган пайти "Насаф" стадиони Эски Шаҳардаги "Меҳнатчи"да бўларди. "Пахтакор" келганда одамлар йўлакларгача туриб оларди. Ҳозирда одамлар футболга қизиқмай қўйдими ёки бошқа сабаблар борми?

— Бу борада фикрим бор, аммо буни ўртоқлашмайман. Ўша пайтлар эҳтимол футбол янгилик бўлардир, ўн беш минг нафар мухлис икки соат олдин стадионни тўлдирарди. Йўлакларга ўтириб олган, прожекторларга чиқиб олган пайтлари бўларди. Эҳтимол кичик ўйинлар мухлисларга қизиқ эмасдир. Мухлислардан бизни яхши қўллаб-қувватлашини хоҳлардик. Уларнинг ёрдами катта мадад ҳисобланади.

— Биринчи бўлим сўнггида Ҳусайн Норчаевнинг ўрнида бўлганингизда қандай зарба берган бўлардингиз?

— Балки яқинроқ бориши керак эди. У озгина шошилди. Бирга-бир вазиятда яхши ҳаракат қилди, аммо Потаповни ҳам эътироф этиш керак.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика