RU

Последние новости

22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  0 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  53 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  289 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Ўйин ҳақиқий кубок баҳси бўлди. Натижа учун иккала жамоа курашди. Биламиз Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа доим охиригача курашади.

Бугун иккала жамоа ҳам стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билардик. Эътибор қилсангиз тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Баҳс қайсидир жамоа устунлигида ўтди деб бўлмайди, биз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун бирдек ҳаракат қилди.

Биринчи таймдаги ўйинимиздан жуда ҳам норози бўлдим. Буни танаффус вақтида ҳам айтдим. Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бироқ курашмасак яхши натижа бўлмаслигини уқтирдим.

Иккинчи таймдаги баъзи ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Буни гол уриб амалда исботладик. Норхоновнинг юқорида жуда яхши ҳаракат қилишини футболчиларга ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

Жамоамизда уч нафар дарвозабон бор. Неъматов ва Эргашев турли терма жамоаларда ўйинлар ўтказишган. Азамат Сойибов уларга нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга эди. Шу боис бугун Азаматга имконият бердик.

Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Насаф" тенг имкониятга эга. Балки учала клуб ҳам кейинги босқичга чиқар, энг яхши иккита учинчи ўрин ҳам чиқадику.

Ўйин пайтида иккала жамоа аъзолари бир бирларига кескин ўйнашди, аммо баҳсдан сўнг буни унутишди.

Ҳакамларга бугун эътибор ҳам қилмадим (кулади)," - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика