RU

Последние новости

00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  4 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  28 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  25 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  104 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  696 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3

Рўзиқул Бердиев: “Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз”

“Навбаҳор” – “Насаф” учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Бугун шундай ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Биз кўпроқ қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик ва гол уриш учун вазиятларга ҳам эга бўлдик. Лекин ўйинчиларимизда гол уришга совуққонлик етишмади. Ўйинчиларимизга кўрсатма берганимизда, “Навбаҳор” жамоаси стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланишини уқтирган эдик. Ўйин охирида шундай вазиятда гол ўтказиб юбордик. Агар бугунги ўйинда майдонга тушган таркибимизга эътибор берсак, бугун майдонга тушган футболчиларимиз яхши ўйин кўсатишди, шахсан ўзим бундан қониқиш ҳосил қилдим. Улар ижобий натижа учун бор кучларини бериб ўйнашди.

Режаларимиз? Биз ҳозир ОЧЛ-2018 қуръасини кутаяпмиз, шундан сўнг янги мавсум тайёргарлиги режасига аниқлик киритамиз. Ҳозирча шуниси маълумки, декабрь ойининг ўрталарида йиғинни бошлаймиз. Албатта таркибимизда ўзгаришлар ҳам бўлади. Бу табиий ҳол. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмайман. Бизга яхши ўйинчилар керак, агар ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, таркибимизни янада кучайтиришимизга тўғри келади. Бизга иккита бир хил таркиб керак бўлди.

Бу йилги футбол мавсумида жамоамиз таркибида ўйнаган барча футболчиларимиздан мамнунман, бу йил биз уларнинг иштирокида яхши натижани қўлга кирита олдик.

Бу йилги чемпионат ҳар қачонгидан яхшироқ ўтди. Ўйлайманки, бўлиб ўтган ва бугунгидек учрашувлар мухлисларимиз учун худди байрамдек, мана шундай учрашувлар кўпроқ бўлишини тарафдориман. Қанчалик чемпионатимизда курашларга бой учрашувлар кўпайса, бу мухлислар учун ҳам, футболчиларимиз учун ҳам фойдали.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика