RU

Последние новости

07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   13 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  6 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба"

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" ўйинидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячи Игорь Голбан қатнашди.

"Эртага ўтган турда иккита мағлубият аламидаги жамоалар ўртасида кураш кечади. Ўйлайманки, ўйин ҳар томонлама қизиқарли бўлади. Мақсад аниқ - ғалаба. Бу ўйин биз учун жуда муҳим", - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Жамоамиз Теҳрондаги ўйинда ҳаяжон эвазига ўз футболини тўлиқ намойиш эта олмади. Хатолар ҳам шунинг натижасида келди. Кўплаб футболчиларимиз бу даражада ўйнашмагани сезилиб қолди. Биз Эрондаги хатолардан тегишли хулосаларни чиқарамиз. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, Теҳрондаги беллашувда жамоани бошқарадиган етакчи топилмади. Жамоа буткул ўзини йўқотиб қўйганди. Учрашувдан кейин футболчилар билан бу хусусида гаплашиб олдик ва ўйинни чуқур таҳлил қилдик. Эртанги учрашувда мухлисларимиз кўмаги остида фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Умид қиламанки, "Ал Васл"га қарши ўйинда мухлисларимизга яхши ўйин ва чиройли ғалабани тақдим этамиз. Эртанги учрашувга жамоани руҳан тайёрлаяпмиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин юқори савияда ўтади. Жамоа бунга тайёр бўлиши лозим. Бизнинг мақсад гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишми, демак муносиб иштирок этишимиз лозим. Ўз уйиимиздаги ўйинларда мухлисларимиз ҳам бизга яқиндан ёрдам беришларига ишонаман. Ўйин амалиёти камлиги ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

"Ал Васл"ни яхши ўргандик. Бу жамоанинг ҳужум чизиғи анча кучли. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Бошқа омиллар иккинчи даражали. Биз уларга қарши ҳар томонлама тайёргарлик кўрдик. Энг аввало футболчиларни эртанги муҳим учрашувга руҳан тайёрлашга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, жамоамиз тактик тарафдан ҳам тайёр.

Жаҳонгир Алиев? Бу футболчи йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Икки кун аввал Алиев умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади. Лекин ҳозирда Алиев жамоамизга фойда келтирадиган ҳолатда эмас. Эртага Алиевни ўйин қайдномасига киритиш ёки киритмасликни ўйлаб кўрамиз. Сабаби, у ҳали тўлиқ тайёр эмас.

Мақсуд Каримов нега майдонга тушмаяпти? Унинг катта тажрибаси ва маҳоратига ишонамиз. Керакли пайтда Каримовнинг хизматларидан ҳам фойдаланамиз.  

Игорь Голбан ("Насаф" ҳимоячиси): "Қаршида бир йиллик танаффусдан кейин ОЧЛ қайтди. Бизнинг мақсадимиз ОЧЛда муносиб иштирок этиб мухлисларимизни хушнуд этиш. "Ал Васл"га қарши баҳсда ғалаба қозониб суюкли ишқибозларимизни кайфиятларини кўтаришга кучимизни сарф этамиз. Эрондаги ўйинда яхшироқ ўйнадим? Футболда бир кишини алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри. Жамоа ютқазди. Демак барча ёмон ўйнаган. Биз ўша баҳсда йўл қўйган хатоларимиздан хулоса чиқардик ва бу хатоларни кейинги беллашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Қайси схемада ўйнаш мен учун қулайроқ? Тўрт ҳимоячи ёки уч марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнашнинг ўзига яраша қулай тарафлари бор. Менга фарқи йўқ. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш бу ҳимоявий ўйин дегани эмас, аксинча бу жамоага баъзи позицияларда эркинлик беради. Биз баъзан рақибдан келиб чиқиб ўз тактик схемамизни ўзгартирамиз", - дейди Игорь Голбан. 

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика