RU

Последние новости

12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  0 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5

Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви олдидан қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчилар Акмал Мозговой ва Виктор да Силва матбуот анжуманида иштирок этди.


- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

Рўзиқул Бердиев: - Суперкубокда ўйнаш жуда ёқимли. Жамоада яхш кайфият ҳукм сурмоқда. Бўлажак ўйинга етарлича тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Шогирдларим ўйинга шай ҳолатда турибди.

Акмал Мозговой: — Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Бундай ўйинларда майдонга тушиш ҳар бир футболчи учун орзу саналади. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Виктор да Силва: — Эртага бизни жуда муҳим ўйин кутб турибди. Мамлакатнинг икки етакчи жамоаси ўзаро баҳс олиб боришади. Майдонда боримизни бериб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- "Насаф" жорий йил кутилмаганда Ўзбекистон кубогини эрта тарк этди. Жамоа учун Суперкубокни ҳам бой бермаслик қанчалик муҳим?

Рўзиқул Бердиев: - "Пахтакор" билан қаторасига учинчи бор Суперкубок учун кураш олиб боряпмиз. Кубокдан чиқиб кетиш биз учун оғир бўлди. Илк турда "Навбаҳор"га учралган мағлубият вазифамизни қийинлаштириб қўйди. Шогирдларимда кубок баҳслари учун мотивация етарли бўлмади. Қанчалик оғриқли бўлмасин, буни қабул қилишимиз керак. Асосий мақсадимиз бор, шу сари юришимиз керак.

- "Насаф" таркибида йўқотишлар кўзга ташланмоқда ва уларнинг аксарияти ҳимоячилар билан боғлиқ. Бу чемпионатга қандай таъсир ўтказмоқда? Мана шу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз? 

- Бу мавсум бошидаёқ сезилганди. Ҳар бир футболчимизнинг ўз ўрни бор. Ҳозирга келиб, йўқотишлар бизга жуда бош оғриқ бўляпти. Шунга қарамай, биз ўз захирамиздан фойдаланишга мажбур бўляпмиз. Қанчалик оғир бўлмасин, эртага баҳона қилмаймиз ва ўз кучимиздан максимал фойдаланамиз. Йигитлар ўзларига юклатилган вазифани бажаришади деб ўйлайман.

- "Насаф"ни эртанги ўйин учун қандай "уйғота оляпсиз"? 

- Катта ўйинларда кўп нарса талаб қилиш шартмас. Чунки бу бир ўйиндан иборат. 100 та учрашув эсдан чиқиши мумкин, аммо бу беллашув эсда қолади. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Баъзи ўйнларда ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Бу руҳий тайёргарлик билан ҳам боғлиқ. Бу фақат ўзимизга боғлиқ. 

- Таркибга бир қатор ҳужумкор футболчилар келганига қарамай, жамоа ҳимоявий футбол намойиш этяпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳозирги замон футболида шунақа тенденция мавжуд — натижа биринчи ўринда. Шу боис, баъзида очиқ ўйин намойиш этишдан чекланишга тўғри келади. Ҳатто Чемпионлар лигасида "Реал" ҳам шу ўйин услуби билан ғалаба қозонди. Биз яхши мақсадаларда ҳужумкор ўйинчиларни таклиф қилгандик, аммо уларнинг барчаси ҳам кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. 

- Эртанги ўйинда натижа учун ўйнаш биринчи ўринга чиқадими?

- Ҳеч қачон бирор мураббий билан баҳслашмайман. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги ҳар қандай турнирдаги баҳс шиддатли ўтади. Булар бренд жамоалар саналади. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин тарафдори, лекин эртага натижа биринчи ўринга чиқади. Яхши ўйнаган жамоани эмас, кубокни қўлга киритган жамоани йиллар ўтса ҳам эслашади. 

Черанни яхши биламан. Унга қарши қанда ўйнаш кераклигини йигитларга уқтирдик. У бўйдор ва ақлли ўйинчи. Драгандай ўйинчилар чемпионатимизда камдан-кам ҳисобланади. Унга имкон бермасликликка ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор" учун қандайдир сирли тактика борми?

- Буни ўзларингиз атдингизлар. Имкониятимиздан келиб чиқиб, ҳимояда ярим ҳимоячи ўйнатамиз. Яқиндан бошлаб Акмал Мозговой марказий ҳимояда ўйнаб келаётганди. 

- Рақибнинг бу ҳолатидан келиб чиқиб, ҳужумкорроқ футбол намойиш этишнинг иложи борми ёки Суперлигадаги сценарий такрорланадими?

- Суперкубок битта ўйиндан иборат. Бунда ҳар қандай жамоа максимал даражага чиқиши мумкин. "Пахтакор" ҳозиргача бизга қаршилик кўрсатгандай ўйнаганда, чемпионатда биринчи ўринда бораётган бўларди. Шундан сўнг пойтахтликлар ўзига ўхшамади. Эртанги ўйинга ҳам улар етарлича мотивация топа олади. "Пахтакор"ни кўп футболчилар тарк этганига қарамай, ёш ва истеъдодли ўйинчилар етарли. 

- Акмал Мозговойга савол: Сиз марказий ҳимояда ўзингизни қанчалик эркин ҳис қиляпсиз? 

- Мураббий бизни қаерга жойлаштирса, ўша ерда ўйнашимиз шарт. 

- Акмал Мозговойга савол: жамоа кўпинча иккинчи планга ўтиб ўйнамоқда. Прагматик футбол ноқулайлик туғдирмаяптими?

- Ўйинга қараб, мураббийимиз тактика танлайди. Муҳими — натижа. Агар ғалаба қозонсак, ҳеч нарса ноқулай бўлмайди. 

- Рўзиқул Бердиевга савол: Эртанги ўйин олдидан мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

Рўзиқул Бердиев: - Мухлислар ташрифи борасида ҳам анча ўсишга эришдик. Кўплаб мухлислар қаршисида ўйнаш барчага завқ бағишлайди. Жамоа савиясини мухлислар даражаси белгилаб беради. Ҳар қандай жамоа мухлислар қўлловига муҳтож. Футболчилар буни яхши ҳис қилади. Эртага "Бунёдкор" стадионида ажойиб атмосфера бўлади деб ўйлайман.

Виктор да Силва: - Умид қиламанки, эртанги ўйинда кўп мухлислар ташриф буюради. Бу ҳам футболчиларни кўпроқ тер тўкишга ундайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика