RU

Последние новости

09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  0 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   3 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   17 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  7 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Ростов Арена” ҳақида маълумот берамиз.

•    “Ростов Арена” гуруҳ босқичининг 4та ўйини ва 1/8 финал босқич учрашуви бўлиб ўтади
•    Стадион Дон қирғоғининг чап қисмида жойлашган
•    Арена мундиалдан сўнг, маҳаллий футбол клуби “Ростов”ниг асосий стадиони бўлади


Айнан шу аренада беш карра жаҳон чемпионлари Бразилия терма жамоаси юлдузлари турнирдаги биринчи ўйинларини ўтказишини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўйинлар
“Ростов Арена” стадиони Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйинини қабул қилади. Айтиб ўтганимиздек, Бразилия ва Швейцария айнан шу ерда ўзиинг турнирдаги илк ўйинини ўтказади. Шунингдек, “Ростов Арена”да 1/8 финалнинг "G" гуруҳ ғолиби "H" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс олиб боради.

Имкониятлари
Жаҳон Чемпионати-2018 учун қурилган “Ростов Арена” стадионига 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.


Жойлашган ўрни
Ростов-на-Дону шаҳрининг Дон дарёси чап қирғоғида жойлашган стадион бир қарашдаёқ ҳаммани ўзига мафтун қила олади. Мухлислар ЖЧ-2018 вақтида, Дон дарёсининг қирғоғида, мароқли дам олишлари, миллий урф-одатлар билан танишишлари ва кўплаб кафе ҳамда ресторанларда маҳаллий таомлардан таътиб кўришлари мумкин бўлади

Биласизми?
Жаҳон чемпионатидан сўнг, шаҳар ҳокимияти стадион жойлашган туманни спорт соғломлаштириш мажмуасига айлантиришни режалаштирмоқда. “Ростов Арена”дан ташқари, унга греблачилар учун канал ва сув спорт турлари учун акватория, муз ва гандбол комплекслари, от спорти мактаби киради. Ушбу имкониятлардан нафақат профессионал спортчилар, балки соҳа ишқибозлари, шу жумладан, талаба ва ўқувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.


Дастлабки ўйинлар

Ҳозир “Ростов Арена”да Жаҳон Чемпионати-2018га тайёргарликнинг сўнгги босқичи кетяпти. “Ростов” футбол клуби Россия Премьер-лигасининг ҳозирги мавсумида бир неча ўйинларни уйда ўтказиши режалаштирилмоқда.

Мерос
“Ростов” клуби Европада ўтган мавсумда кўпчиликнинг эътиборига туша олди: Россия чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳда Германия чемпиони билан бир гуруҳдан ўрин олган "Росток", кутилмаганда “Бавария” устидан ғалаба қозонди. Жамоа ҳозирги кунда 15 000 томошабинга мўлжалланган “Олимп-2” стадионида ўйнамоқда. Бироқ, мундиалдан сўнг, ўзининг жонажон “Ростов Арена”сига қайтиб келади.


fifa.com сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика