RU

Последние новости

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 72 метрдан гол урди  0 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  0 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  22 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Роберто Манчини: “Жамоа мавсумлар оралиғида ўсишга эриша олади” Новости

Роберто Манчини: “Жамоа мавсумлар оралиғида ўсишга эриша олади”

Трансферлар ойнаси ҳали очилмади, лекин бир қатор клубларнинг унда фаоллик кўрсатиши тахмин қилинмоқда.


“Интер” ҳам шу жамоалардан биридир. Шу муносабат билан “Sky Sport” телеканали ижодкорлари миланликлар устози Роберто Манчинидан жамоанинг ёзги трансферлар учун режалари тўғрисида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олишди. “Вольфсбург”дан хорватиялик Иван Перишичнинг “Интер” сафига қўшилиши шу кунларда муҳокама қилиняпти. Суҳбат Перишич юзасидан савол билан бошланди.


- Перишич билан шартнома имзолашга ҳозирланяпсизми?

- Билмайман. Уни кўплаб клублар таркибига қўшиб олмоқчи. “Вольфсбург” эса у билан хайрлашишни хоҳламаяпти. 8-9 нафар футболчини сотиб олиш ҳақидаги гаплар шунчаки ҳазил эди.

- Жамоани кескин ўзгаришлар кутмоқдами?

- Мендан сўрашганда 10 нафар футболчи керак деб айтмаслик учун 8-9 нафар дея жавоб бергандим (кулади).

- Ковачич юқори савияли футболчими ёки шунчаки яхши?

- У юқори савияли футболчига айланади. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Унинг хатолари ҳали жуда ёш эканлиги туфайли бўляпти. Шу билан бирга характер тарафдан анча ўсишга эришди.

- Ковачич жамоада қоладими?

- Ўйлашимча, ҳа. Ҳозирги пайтда бошқа сценарий йўқ.

- “Интер”ни кейинги мавсумда қандай кўряпсиз?

- Ушбу мавсумда бўлганидан кескин ўзгаришлар бўлмайди деб ўйлайман. Кўп нарса кучайишга боғлиқ. Осон бўлмаган трансфер ойнаси кутилмоқда. Ҳозир юқори савияли ўйинчилар жуда кўп эмас. Бундай футболчиларга эга клублар улар билан хайрлашишни исташмайди. Керакли ўйинчиларни топиш учун фаол ҳаракат қилиш лозим бўлади.

- Ҳимояда ўзгаришлар бўладими?

- Январда бир ҳимоячини қўшиб олганмиз. “Интер” уни кузатиб борганди. У яхши тезликка эга ва жамоани кучайтиради. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир ким сотиб олинишини тасдиқлаш қийин.

- Ярим ҳимояни кучайтириш устида иш олиб бориляптими? Туре билан боғлиқ омадсизлик ва Мело ҳамда Кондогбия билан боғлиқ ҳолатга изоҳ бера оласизми?

- Бу футболчиларга трансферлар бозорида талаб катта. Улар билан фақатгина биз қизиқмаяпмиз. Нимани амалга ошириш насиб этишини кўрамиз.

- “Интер” нима учун сиз келгандан кейин кучайиб кета олмади?

- Ўйлашимча, ўйинда баъзи кучайишларни уддаладик. Афсуски, бу натижаларда акс этмади. Жамоа кўплаб зарур бўлмаган хатоларга йўл қўйди. “Ювентус” ва “Женоа” билан учрашувларда ғалаба қозонганимизда барчаси бошқача кўриниш оларди. Шу билан бирга жамоа амалга оширган ишдан қониқиш ҳосил қилдим. Келаси мавсумда ўйинимизда хатолар сонини имкони борича камайтиришимиз керак бўлади.

- Клуб етакчи футболчилардан кимнидир сотиб юборишга мажбур эканлиги ростми? Айнан кимни?

- Бунга зарурат бор деб ўйламайман. Ҳозир барча футболчилар менинг назоратим остида. Бундай таваккалга бормасак керак.

- Жамоага скудетто учун курашишга нималар зарур?

- Скудетто учун курашишга уриниб кўрамиз. Ҳозирги таркиб билан ҳам курашишга имконият мавжуд. Жамоа ўсишга эришди ва мавсумлар оралиғида янада ривожланиши мумкин.

- Михайловичга қарши дерби қандай бўлади?

- Шубҳасиз, ноодатийроқ бўлади. Мен у “Милан”ни бошқаришидан хурсандман. Синиша ҳозир “Милан”дек буюк жамоани бошқариш учун етарлича тажрибага эга.

- Ибрагимовични “Интер”га қайтарган бўлармидингиз?

- У ҳамон ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиши имкониятига эга. Албатта, қайтарган бўлардим.

- Шакири фойдасига қарор қабул қилганингиздан афсусланмайсизми?

- Йўқ. У яхши савиядаги футболчи. Баъзида ўйинчиларга янги жамоага кўникиб кетиш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли омадли ва омадсиз ўйинлар рўй бериб туради.

- Моратти қачондир “Интер”ни ўзига қайтариши мумкинми?

- Билмайман. Унинг орзуси? Кўп йиллар давомида у президентлик қилди. Барча совринларга эга чиқди. Шунчаки билмайман.

- Италия терма жамоасини бошқариш хоҳиши борми?

- Тўғриси, билмайман. Шубҳасиз, бу катта фахр бўлади. Терма жамоани бошқариш барчага ҳам насиб этмайди. Қачондир уни бошқарсам, бундан хурсанд бўламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика