Робертга ўхшаши йўқ
07 мар 2021 07:40
Новости
Робертга ўхшаши йўқ
Бундеслига 24-тури доирасида “Бавария” ўз майдонида “Боруссия” (Дортмунд)ни таслим этди -4:2.
Статистика билан шуғулланувчи Opta сайти хабарига кўра, Левандовски собиқ жамоаси “Боруссия”га қарши 14 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол уришга эришган. Бундеслига тарихида ҳеч бир футболчи дортмундликлар дарвозасига шунча гол ура олмаган.
Роберт жорий мавсумда Бундеслигада 23 ту учрашув ўтказиб, 31 та гол урди ва 6 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Роберт Европанинг топ-5 чемпионатлари тўпурарлар орасида ҳам энг язши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Чемпионлар Лигасида ҳам полшалик ҳужумчи 5 та учрашув ўтказиб, 4 та гол уришга эришди.
Похожие новости
22:34
Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди 8
Комментарии