Роберт Левандовски: "Ламин Ямаль "Олтин тўп" соҳиби бўлиши мумкин"
03 июн 13:35
Новости
Роберт Левандовски: "Ламин Ямаль "Олтин тўп" соҳиби бўлиши мумкин"
"Барселона"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски "кўк-анорранглилар" вингери Ламин Ямаль "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
2024/2025 йилги мавсумда Ямаль барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
"Албатта, унда имконият бор. Аммо гап шундаки, бу ерда кўп нарса бу йилги "Олтин тўп"ни топшириш қоидаларига боғлиқ. Улар доимо ўзгариб туради", - дея Левандовскининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
Якунланган мавсум якунларига кўра "Барселона" Испания чемпионига айланди. Чемпионлар лигасида "кўк-анорранглилар" 1/2 финал босқичига чиқди ва "Интер"га ютқазди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии