Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди
29 мая 01:28
Новости
Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этаётганини маълум қилди.
"Бир неча ҳафтага ижтимоий тармоқларни тарк этиш вақти келди. Ўзим учун ҳам, жамоам учун ҳам оғир мавсумдан сўнг дам олишни ва руҳий жиҳатдан тикланишни режалаштирганман.
Қийин даврда мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Биз биргамиз", – деди Рэшфорд.
Аввалроқ унга Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасида жой топилмаган эди.
Комментарии