RU

Последние новости

07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  1 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  165 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  15 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  8

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми? Новости

"Реал"ни "Барселона"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси мағлуб этди. Кукурелья янги Марселоми?

24 ноябрь куни ЛаЛиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда "Эйбар" Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди.

Бор-йўғи 6 минг кишига мўлжалланган "Мунисипаль де Ипуруа" стадионида ўтган учрашув кутилмаган натижа билан якунланди. Янги мураббий - Сантьяго Солари билан ажойиб натижаларни қайд эта бошлаган "Қироллик клуби" меҳмонда "калтаклан"ди. Ушбу муваффақиятсизликнинг асосий сабабчиси "Реал"да эмас, "Эйбар" сафида. Унинг исми Марк Кукурелья

1998 йилда туғилган Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012-2017 йилларда Ла Масияда футбол сирларини ўрганган Кукурелья 2018 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолади. Кўк-анорранглилар жорий мавсум олдидан йигитчани "Эйбар"га ижарага беришди ва кутилмаганда у клубнинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди. Ҳозиргача у ЛаЛиганинг 7та учрашувида майдонга тушишга улгурди. Голли паслари сони 2та.


"Реал"га қарши баҳс ҳақида

Сарлавҳада уни Марселога ўхшатганман, аммо 20 ёшли футболчи чап қанот ярим ҳимоячи ролида ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан унинг соч турмаги, ҳужумдаги ҳаракатлари менга "Реал"нинг бразилиялик футболчисини эслатиб юборди. "Қироллик клуби"га қарши баҳсдаги илк голли ҳужумни Кукурелья бошлаб берди. Рақибнинг хавфли вазияти бартараф этилганидан сўнг, Марк тўп билан марказ бўйлаб катта тезликда олдинга югурди ва тўпни қайтиб олиш ниятида уни чап қанотдаги жамоадошига узатди.

Кукунинг ғоясини тушунган Фабиан Орельяна тўпни унинг йўлига ташлаб берди. Кукурелья жарима майдончасига киради ва тўпни марказда очиқ турган Кикега узтади.

Биринчи зарбани "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа қайтарди, аммо Гонсало Эскалантенинг бетартиб ҳаракатлари гол билан якунланади. Ҳакам VARдаги ёрдамчилари орқали офсайд йўқлигини билади ва голни ҳисобга олади.

Кукурелья ўйин давомида бир неча марта чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди ва уларнинг деярли барчаси ўз манзилига етиб борди. Куку иккинчи голда "Реал" сафида илк мавсумини ўтказаётган Альваро Одриосоладан ақллироқ бўлиб чиқди. Узатма қабул қилишда рақибини шошириб қўйган 20 ёшли футболчи бир ҳаракат билан тўпни олиб қўйди ва тезда Серхи Энрикка пас бериб, майдонни яхши кўра олишини исботлади.

Учинчи гол ҳам Кукурелья туфайли урилди десам адашмаган бўламан. "Қуролчилар"нинг ўнг қанотдан старт олган ҳужуми қарама-қарши қанотга кўчди. Жингалак сочли "Эйбар" ярим ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди ва бир қарашда Серхи Энрикда гол уриш учун яхши имконият бор деб ҳисоблади. Узатма амалга ошди, бироқ тўп Энрикдан ўтиб, Кикега тушди ва мезбон жамоа ҳужумчиси бўш дарвозани ишғол қилди.

"Эйбар"нинг ҳамма голли ҳужуми Марк Кукурельянинг узатмаси орқали амалга ошди. Тўғри, ўша қанотда тажрибасиз Одриосола ўйнади, аммо 20 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ЛаЛигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Футболчи бошини кўтарганда вазиятни тўғри баҳолай олиши ҳамда қарор қабул қилишда адашмаслиги уни ёрқин келажак кутаётганини билдиради. Бунинг устига ярим ҳимоячи катта тезлик ва кучли техникага эга. Қисқача қилиб айтганда, Кукуга Ла Масияда олган билимлар ас қотмоқда. Тез орада сайтимизда ушбу футболчига йирик клублар қизиқиш билдираётганини ўқиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика