"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти
03 фев 22:40
Новости
"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти
"Реал" ўз расмий сайти орқали "Эспаньол"га қарши баҳсдаги ҳакамликдан эътирози борлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Қироллик клуби" ушбу баҳсда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
"Бўлиб ўтган воқеанинг жиддийлигини ҳисобга олиб, "Реал Мадрид" RFEF (Испания Қироллик футбол федерацияси)дан ВАР аудиоларини зудлик билан топширишни талаб қилади:
1. Карлос Ромеро Килиан Мбаппе билан курашганида ВАР ва ҳакам ўртасидаги музокаралар.
2. Винисиуснинг голи бекор қилингандаги ВАР ва ҳакам ўртасидаги музокаралар.
3. Иккала вазиятда ВАР хонасидагиларнинг ўзаро бўлиб ўтган суҳбатлари.
Қабул қилинган қарорлар ва ҳакамнинг ҳаракатларига ойдинлик киритиш учун ушбу ёзувларнинг мазмунини билиши зарур.
Бу ҳакамлик можароси биринчиси эмас. Испаниялик ҳакамлар тизими бутунлай нотўғри ва тизимли равишда ўзини ҳимоя қилиш учун яратилган".
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Комментарии