"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди
05 авг 20:37
Новости


"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди
Футболчи "Реал"да қолиши мумкин.
"Реал" Родриго бўйича ҳеч қандай таклиф қабул қилмаган. Журналист Бен Жэйкобснинг маълум қилишича, "Тоттенхем" бразилиялик футболчига расмий таклиф берганига оид хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Сешанба кунги ҳолатга кўра, "Реал" бошқа клублардан бирорта ҳам таклиф олмаган.
Агар Родригонинг ўзи кетиш истагини билдирса, клуб ҳамон уни сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр турибди. Футболчи аллақачон Хаби Алонсо билан учрашган, бироқ кетиш бўйича бўйича расмий сўров юбормаган.
Манбанинг айтишича, Родриго жамоани тарк этишга қарор қилган тақдирда, у бир неча клубларга таклиф этилган.
Похожие новости

Комментарии