RU

Последние новости

09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  4 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  5 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2

"Реал" ҳимоячиси: "Солари учун жон беришга тайёрмиз" Новости

"Реал" ҳимоячиси: "Солари учун жон беришга тайёрмиз"

"Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола ЛаЛиганинг 12-турида "Сельта" устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида фикр билдирди.

"Солари эффекти? Баъзида футболда жавоблар бўлмайди. Бу муҳим эмас. Биз Сантьяго Солари учун жон беришга тайёрмиз. У ишончимизни қозонмоқда. Терма жамоалар танаффусидан олдин ғалаба қозониш ва хурсанд бўлиш ҳаммасидан муҳим эди.

Мураббийни биз танламаймиз. Қарорлар тепада қабул қилинади. Биз бу инқирозни енгиб ўтишимиз учун ишлашимиз керак. Солари ажойиб мураббий, у қолишини истаймиз.

Жароҳатлар? Футбол - контактли спорт тури. Бунақаси бўлиб туради. Ўз ўйинимизни кўрсатдик, рақиб қалтисроқ ҳаракат қилди.

"Сельта" қарши ҳужумда яхши ўйин кўрсатадиган кучли жамоа. Бугун жанг бўлди, жангларда эса ғалаба қозониш керак.

Сўнгги ҳафталар биз учун муаммоли бўлганди: Ёмон натижалар, мураббийнинг кетиши. Аммо аста-секинлик билан ўзимизга бўлган ишончни тиклаб, яхши жамоа эканлигимизни исботлаяпмиз" - дейди Одриосола.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика