RU

Последние новости

04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  0 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  22 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1

Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"

Саудия Арабистонида ўтказилаётган U-23 Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистонв ва Корея Республикаси ўртасидаги ўйиндан кейин Равшан Ҳайдаров ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Беҳруз Каримов матбуот анжуманида қатнашди.

Равшан Ҳайдаров: Кейинги босқичга чиққанимиз билан мухлисларимизни табриклаймиз. Муҳим қадамни қўйдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар режани тўлиқ бажаришди. Ақл билан, матонат билан ҳаракат қилдик. Учрашувнинг бошида бироз назоратни йўқотдик, аммо иккинчи бўлимда барчасини ўнглаб, ғалаба қозондик.

Беҳруз Каримов: Бугунги ўйин ажойиб, эмоцияга бой бўлди. Кейинги ўйинларни ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Биз бу ерга бекорга келганимиз йўқ. Тўғри, ёшимиз кичик бўлиши мумкин, аммо бизга ишонсангиз бўлади. Мақсадимиз - чемпионлик.

- Беҳрузга савол, сиз Суперлигада ҳам узоқ масофалардан гол урдингиз. Ўйиндан олдин ҳам шундай режа бормиди? Узоқ масофадан гол уриш яъни...

- Бор эди. Мен ҳар бир ўйинда вазиятимни кутиб юрдим. Бугун ўткир бурчакдан имконият бўлди, мен ўйлаб ўтирмасдан зарба йўлладим ва гол урдим. 

- Бугунги ўзгаришлар рақибга қийинчилик туғдирди. Амирбек ёки Саидумархонни майдонга туширилиши, чарчаган рақибга кутилмаган зарба бўлди деса бўлади. Шундай режа бормиди?

- Албатта, бугунги режа шундай эди. Икки футболчи ҳам олдинги ўйинда катта иш қилишди. Сиз таъкидлаган режа амалга ошди.

- Чорак финалга режангиз қандай?

- Гуруҳдан чиқдик. Рақибимизни эртага биламиз. Ўйиндан ўйинга мақсадни юқорироқ қўямиз. Плей-оффда рақибни яхши ўрганиб, режа билан ўйинларга борамиз. Таркибда ротация бўлиши мумкин, бу табиий. Ўйинни фақат кучайтириш ниятидамиз. 

- Гуруҳдаги иштирокда футболчиларингизги ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Футболчиларимнинг ўйинга бўлган режага амал қилиш ва интизомни сақлашидан мамнун бўлдим. Ҳа, барча футболчиларимиз индивидуал жиҳатдан кучли, аммо ғалабага асосий сабаб тактикага амал қилганимиз бўлди. Борган сари ўйинимиз яхшиланиб боради деб умид қиламан.

- Футболчига савол, ўйинни Фабио Каннаваро кузатиб борди, бу сизга босим ёки мотивация бердими?

- Биз кутмагандик. Учрашувдан олдин ташқарида Каннаварони кўрдик. Бу нарса бизга босим юклагани йўқ, фақатгина қўшимча мотивация берди. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозондик. 

- Сиз бу каби турнирда ғалаба қозонгансиз. Сиздан яна чемпионликни кутсак бўладими?

- Биз олдимизга олий мақсад қўйганмиз. Чемпионлик учун кураш давом этади. Биз учун энг муҳими кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионлик учун яқинлаштиради. Шу стратегия билан ҳаракат қилсак, чемпионликка ҳам эришишимиз мумкин.

- Ўзбекистон ўзининг потенциал рақиблари Хитой ёки Австралияни ўрганишга улгурдикми ё бу жараён энди бўладими?

- Хитойни жуда яхши биламиз. Ўртоқлик турнирларида улар билан кўп марта тўқнаш келдик. Улар ҳам ривожланмоқда. Таҳлилчиларимиз барча рақибларни ўрганиб боришмоқда. Эртадан ушбу маълумотларни йигитларга беришни бошлаймиз. Рақибни ўйин услубини ўрганган ҳолда, ўз услубимизни кўрсатишимиз лозим. Ҳа, бугун биринчи бўлим кўпчиликка ёқмаган бўлиши мумкин, аммо иккинчи бўлимда назоратни қўлга олдик. Рақибга қараб, тактикани ишлаб чиқамиз. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

   
14 янв 11:17:37
Акмал Аляров
Шу Равшанакага тан бераман жуда омадли инсон,бошидан қарасак тайёргарлик бошланганда ўртоқлик ўйинларида ҳамма танқид қилади,Чемпионат бошланса жамоаси жуда ерқин ўйнаб ҳам юбормайди,лекин миссия максимално бажарилади
   
14 янв 08:30:32
Akbarxo'ja Tursunov
Rovshan aka Haydarovga gap yo'q, haqiqiy o'zbek futboli maestrosi!
   
14 янв 08:10:29
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Мавзудан ташкари ,Дубай кубок. финал Пахтакор kids - Манчестер Сити акадеймияларини термаси 2:0 бош соврин Пахтакор kidsда . Ярим финалда Пахтакор Манчестер Сити акадеймияси 2:1 . Энди финалда хам Ман Ситини термасини ютдик
Пахтакор kids Дубайда Абу Даби кубогини олди , хаммаси бу́либ 12- у́йин 12- галаба . Ким ку́раман деса силка ютубда ёзинг . Final Pakhtakor kids 2018 vs Manchester city 2018 2:0 Mustafo Khotamjonov .
   
14 янв 07:59:38
BXZ BXZ
Мавзудан ташкари ,Дубай кубок. финал Пахтакор kids - Манчестер Сити акадеймияларини термаси 2:0 бош соврин Пахтакор kidsда . Ярим финалда Пахтакор Манчестер Сити акадеймияси 2:1 . Энди финалда хам Ман Ситини термасини ютдик
   
14 янв 07:55:14
Мирзаев Б
Хайдаров гап йук метин химоя, карши хужум, чиройли тактика ва галаба,койил
   
14 янв 05:57:57
Ruziqul Zaripov
Barakalla Eron bn uyindan keyin biroz xovotirda lekin bollar zur uynab yutib berdi uzim musofirda bulsam xam promoydan kurdim qolgan uyinlarda omad
   
14 янв 05:11:43
BXZ BXZ
Кейинги у́йинда хам Аллах ку́лласин ва галаба козониш насиб этсин .
   
14 янв 03:13:57
Abb
Рахмат куп яшанглар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика