RU

Последние новости

02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4

Расмий хабар. Хуршид Ғиёсов - АГМК футболчиси Новости

Расмий хабар. Хуршид Ғиёсов - АГМК футболчиси

Олмалиқнинг АГМК жамоаси жорий мавсум олдидан дастлабки трансферни амалга оширди.

"Бунёдкор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 7 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Хуршид Ғиёсов бир муддат "Обод" ва Жанубий Кореянинг "Аньянг" клубларида ҳам фаолият юритган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 153 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 37та гол уришга муваффақ бўлган.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Хуршид Ғиёсовга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Хуршид дея иқтидор соҳибини жамоамизга илиқ қабул қиламиз",- дея хабар бермоқда АГМК матбуот хизмати.

Хуршид Ғиёсов ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1995 йил, 13 апрель куни таваллуд топган. Севимли рақами — 10.

Эшитдик-да! Хуршид Ғиёсов АГМКга ўтмоқда


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика