RU

Последние новости

09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  3 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  3 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  1 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  6 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  14 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  7

Расмий хабар: Владимир Козак — АГМК футболчисига айланди Новости

Расмий хабар: Владимир Козак — АГМК футболчисига айланди

АГМК янги 2021 йилги мавсумга ҳар тарафлама жиддий ҳозирлик кўришда давом этмоқда.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан олиб борилаётган селекцион ишлар натижасида жамоа навбатдаги трансфер орқали таркибни янада шакллантирди.

Бу гал АГМК тажрибали футболчи Владимир Козак билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади. Козак эркин агент сифатида АГМК жамоасига ўтди.

Владимир Козак 1993 йил 12 июнь куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Футболчи профессионал фаолиятини 2009 йилдан эътиборан "Пахтакор" жамоасида бошлаган ва 12 мавсум давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Козак фаолияти давомида жами 299 ўйин ўтказган 24та голга муаллифлик қилган.

Козакнинг майдондаги асосий амплуаси марказий ярим ҳимоя ҳисобланади. Лекин универсал футболчи сифатида шаклланган иқтидор соҳиби майдоннинг исталган нуқтасида бир маромда ўйнаш қобилиятига эга. Козак таянч ёки марказий ярим ҳимоядан ташқари қанот ва марказий ҳимоячи ҳамда керак пайтда ҳужумкор вингер ролида ҳам ҳаракатлана олади.

"Пахтакор"даги узоқ йиллик фаолиятидан кейин муҳитни алмаштирган Козак АГМК жамоасига ўтганидан кейинги фикрлари билан бўлишди:

"Кўпроқ футбол ўйнашни ва АГМК билан ҳам ўзимни синаб кўришни маъқул топдим. Олдимда қатор таклифлар бўлишига қарамасдан АГМКга ўтишни лозим топдим. Очиғи, мен пулни эмас, балки футболни танладим. Ўйлайманки, АГМКга жамоаси билан ОЧЛга муваффақиятли тўп тепиб, қатор ғалабаларга эришамиз. Бу йўлда янги жамоамга қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман. Миржалол Қосимов билан бирга ишлаш менга ёқади. Раҳбарият ва мураббийлар томонидан билдирилган ишончни оқлашга ҳамда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Хуллас, АГМКда айтиладиган шиорга амал қиламиз: Биз Бу Биз! Олға, АГМК».





Реклама



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика