RU

Последние новости

07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  28 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди Новости

Расмий хабар: "Пахтакор" германиялик футболчи билан шартнома тузди

Германиянинг "Кайзерслаутерн" ёшлар жамоаси футболчиси Кими Мерк "Пахтакор" билан шартнома тузди.

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Германияда туғилган ва "Кайзерслаутерн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг отаси – қирғизистонлик, шунинг учун Мерк 2023 йилдан бери Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Март ойида у U-20 Осиё Кубогида мамлакат терма жамоаси таркибида майдонга тушди. Шунингдек, Кими U-23 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва яқинда Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасидан чақирув олди.

Позициясига кўра, Мерк ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо у ҳужумнинг қанотларида ҳам ўйнай олади. Яқинда у 19 ёшга тўлди. Меркнинг кучли томонлари – тўпга эгалик қилиш, комбинацион футбол ўйнаш ва майдонни кўра олиш. U-20 Осиё Кубогида у Қирғиз Республикаси терма жамоаси етакчиларидан бири бўлди, жамоани бошқарди ва тез-тез ақлли пасларга муаллифлик қилди.

Кими Мерк 2 ҳафта давомида "Пахтакор" билан шуғулланди ва бугун "шерлар" билан кўп йиллик шартномага имзо чекди.



Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин. Гап ким ҳақида бормоқда?        

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика