RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Расмий хабар. Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди Новости

Расмий хабар. Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ниҳоят, уч ойлик танаффусдан кейин Эрон миллий терма жамоаси янги мураббийга эга бўлди.

Бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс Эрон футбол федерацияси таклифига кўра терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда федерация президенти Меҳди Таж расман кенг жамоатчиликка маълум қилди. 

50 ёшли мураббий билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома тузилди. Маълум бўлишича, Вильмотс Эронга икки нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради ҳамда Эрон ФФ йилига ҳар учала мутахассис учун жами 1,5 миллион доллар миқдорида маош тўлаб беради. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Жавод Некунам ҳам терма жамоа мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 

Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2019 якунига етганидан бери Эрон терма жамоаси бош мураббийсиз қолиб келаётганди. Чунки Карлуш Кейруш аллақачон мамлакатни тарк этиб, Колумбия терма жамоасини қабул қилиб олди. Бу орада эронликлар бир нечта мураббийлар билан музокара олиб боришди ва якунда Марк Вильмотс варианти устида тўхталишди. 

Вильмотс янги иш жойидаги илк ўйинини Сурия терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтади. Шундан сўнг Эрон Сеулга сафар қилиб 11 июнь куни Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика