RU

Последние новости

14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  1 13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  1 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  1 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  3 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  5 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  7 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  3 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  4 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  4 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  6

Расмий хабар: Жанубий Кореянинг янги бош мураббийи маълум қилинди Новости

Расмий хабар: Жанубий Кореянинг янги бош мураббийи маълум қилинди

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея янги бош мураббийга эга бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси собиқ футболчиси Шин Тае Йонг эндиликда бош мураббий лавозимида ишлайди. Бу ҳақда championat.asia ОФК расмий сайтига таяниб хабар берди.

Мураббий бунга қадар Жанубий Корея U-20 терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Ули Штилике келгунига қадар 2014 йил сентябрь ойида айнан Шин Тае Йонг бош мураббий лавозимини бажарувчи бўлиб ишлаган эди.

31 август куни Шин Тае Йонг бошчилигидаги корейслар ўз майдонида Эронни қабул қилишади. 5 сентябрь куни Жанубий Корея Тошкентда Ўзбекистон билан ўйнайди.

46 ёшли Шин Тае Йонг 2005 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. Дастлаб уч йил давомида "Брисбен Роар" клубида ёрдамчи бўлиб ишлади. 2009 йил "Сеонгнам Илва Чунма"га келди ва 2010-2012 йилларда бош мураббий бўлиб ишлади.

2014-2016 йилларда Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борди. Охирги икки йилда Жанубий Корея U-23 ва U-20 терма жамоаларини бошқарди.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика