RU

Последние новости

20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  37 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  22 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  13 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди Новости

Расмий хабар: «Андижон» россиялик футболчи билан шартнома тузди

Яқинда «Андижон» таркибига Москванинг ЦСКА клубидан қўшилган иқтидорли ҳужумчи Лука Згурский энди тўлақонли жамоамиз аъзосига айланди.

Боиси, футболчи ва клуб ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Лука Згурский 2005 йилнинг 5 декабрь куни таваллуд топган. У 10 ёшгача «Свестополь» футбол мактабида шуғулланган. Кейинчалик эса ЦСКА клуби академиясига ўтган. Лука 2021-2022 йилги ёшлар лигаси чемпионатида 24 та ўйинда 18 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, 2022-2023 йилги мавсумда 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган ва 4 марта голга ассист вазифасини бажарган. 2022 йилда эса Лука Згурский ЦСКА академиясининг энг яхши футболчиси деб топилган.

Лука Россия U-21 терма жамоаси аъзоси саналади. Эътиборлиси, футболчи терма жамоадаги дебютини 2023 йилнинг сентябр ойида Бухорода Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган.

Лука, «Андижон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан!, - деб ёзади «Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика