RU

Последние новости

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  218 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  17 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди Новости

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди

«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клубларига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди.

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун мазкур уч клуб 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади.

Жорий йилнинг 16 июль санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июль санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар «Суперлига ва Про лига регламенти»да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади.

Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июль санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика