RU

Последние новости

23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  27 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди Новости

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди

"Андижон" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов фаолиятини РПЛнинг "Акрон" жамоасида давом эттиради.

"Трансфер ойнаси очилган маҳалда селекция ишлари янада жиддий тус олган.  Маълумки, «Андижон» таркибида кўплаб иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар талайгина. Улар жамоамиз сафида тўп суриш орқали ўзларини кўрсатишмоқда ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, жамоамизда трансфер сиёсати тўғри йўналишда олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Жумладан, 21 ёшли ярим ҳимоячимиз, ёшлар терма жамоаси аъзоси Шерзод Эсановга Россиянинг «Акрон» жамоасидан жиддий таклиф тушди. Натижада иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсанов «Акрон» жамоасига трансфер қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Андижон» клубидан илк бор Россия премьер-лигасига ўйинчи трансфер қилиниши ҳамда шу йилнинг ўзида жамоамиздан иккинчи футболчининг (биринчи траснфер Рубин Хебай) хориж клубига сотилиши амалга оширилаётган тизимли ишларнинг маҳсулидир.

Шерзод «Андижон» сафига 2022 йили қишда қўшилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз иқтидорини намойиш қила олди. Ўша йилги мавсумда Эсанов «Андижон» сафида чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 18 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. Ўтган йилги мавсумни ҳам жамоамиз билан бирга бошлади ва 5 та ўйинда қатнашди. Иккинчи даврада эса «Олимпик» клубига ижарага берилди. Жорий мавсум аввалида Эсанов яна «Андижон»га қайтди. Мавсумнинг биринчи қисмида у чемпионат ва Кубокда ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди ҳамда мухлисларнинг меҳрини қозонди.

Шерзод бугун кечки пайт Тошкент-Москва йўналишида жўнаб кетди. Фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчимизни янги жамоасида катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Унинг янги клуби Толяттининг «Акрон» клуби илк бор Россия премьер-лигасида иштирок этмоқда. Эсановга «Андижон»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга янги клубида муваффақият тилаймиз", — дейилади андижонликлар хабарида.


⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика