Расман: КОНМЕБОЛ Мессини 3 ойга терма жамоадаги ўйинлардан четлатди
03 авг 2019 12:09
Новости
Расман: КОНМЕБОЛ Мессини 3 ойга терма жамоадаги ўйинлардан четлатди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси яқин ойларда терма жамоа сафида майдонга туша олмайди.
Бу ҳақда Жанубий Америка футбол конфедерацияси маълум қилди.
Аргентиналик 50 минг доллар миқдорида жарима тўлаши керак. Дисквалификация бугундан амал қилади.
Месси терма жамоанинг Чили, Мексика ва Германияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади. Шунингдек Лео жамоанинг Жаҳон чемпионати-2022 саралаш циклларидаги дастлабки ўйинида ҳам қатнашмайди.
Эслатиб ўтамиз, Месси якунига етган Копа Америка мусобақасини кескин танқид қилган эди.
Футболчи бундан олдин 1500 доллар жаримага тортилган ва 1та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии