RU

Последние новости

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  6 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи! Новости

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи!

Мутахассис дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Тайинловдан сўнг “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиққан Александр Сергеевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор”дек ўз анъаналарига, қадриятларига эга клубдан бўлган таклифни фахр билан қабул қилдим. Чунки бу каби жамоаларда бош мураббий бўлиб фаолият юритиш ҳар қандай мутахассис учун шараф. Шу боис музокараларимиз узоққа чўзилгани йўқ.

Жамоа ҳозир турнир жадвалида қуйи поғоналарда эканлигидан хабарим бор. Вазиятни ўрганиб чиқдим, ҳолат кўнгилдагидек эмас. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш керак, бу албатта биздан меҳнатни талаб қилади. Мен ва ёрдамчиларимга бундай ҳолат бегона эмас, кўникмамиз бор.

Ҳозиргина жамоанинг ўқув-машғулот базаси ва “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиқдим. Бемалол айта оламанки, ҳамма клублар ҳам бундай шароитларга эга эмас.  Шундай экан, натижалар ҳам максимум даражада яратиб берилган шароитлар мос бўлиши лозим", деди мураббий.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика