RU

Последние новости

21:00Миллатлар лигаси. Тўртта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  8 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  6 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  11 18:39Остон Ўрунов БААга қарши ўйинда майдонга тушмайдими?  11 18:31Германия Нагельсманн билан шартномани узайтирмоқчи  1 17:52Рустам Ашурматов Ўзбекистон МТЖ ихтиёрини тарк этади  5 17:20"Қумқўрғон-1977" Биринчи лигадан четлатилади  2 17:11Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"  2 16:22"Ювентус" "Порту"дан ижарага олинган Консейсау бўйича қарор қабул қилди  1 15:55Эдегор қачон сафга қайтади?  0 15:25"Милан" юлдузи ўзига янги клуб танлади  2 14:58Холанд 2025 йилнинг ёзида испан клубига ўтишга тайёр  2

Рашидов: "Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман" Новости

Рашидов: "Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман"

"Локомотив" футболчиси сифатида таништирилган Сардор Рашидов янги жамоадаги мақсадлари, ёзда Франция клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Локомотив" жамоасига ўтганимдан хурсандман. "Темирйўлчилар" сафида янги ютуқларни қўлга киритиш учун келдим. Ўйлайманки, ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этамиз. Мақсадлар юқори ва биз ушбу вазифани бажаришимиз лозим. "Ренн" жамоаси? Тўғри, бу жамоада собиқ устозим Лямуши ишламоқда. Бу борада у билан суҳбатлашдим. Ҳозирда жамоасида футболчилар кўплиги боис "Ренн"га ўтмадим. Мени Франция жамоасига ўтишим ёки ўтмаслигим ёзда ҳал бўлади. Лямуши мени "Ренн"да кўрмоқчи эканлигини айтиб ўтди. Аммо барча масала ёзда трансфер ойнаси очилганидан сўнг маълум бўлади.
Осиёдан Европага йўл олмоқчидим? Ҳа, лекин Ўзбекистонга қайтишни орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. Араб футболидан кўра Ўзбекистон футболи кучли. Бу аниқ. Қайси тарафдан орқага қадам ташладим? Фақат пул тарафлама. Чунки араб футболи фақат пул борасида кучли. Ўйин сифати жиҳатидан бизнинг футбол уларникидан устун. "Локомотив"га ўтиш орқага ташланган қадам эмас. Мен фақат пул тарафдан ютқаздим" - дейди Сардор Рашидов.

"Локомотив" янги футболчиларни тақдимот маросимини ўтказди (тўлиқ) ФОТО

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика